UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

25 янв 18:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этган боксчи - Алишер Авезбаев билан ИНТЕРВЬЮ

Хабар берганимиздек, бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтишганди.

Ушбу сафар давомида Ўзбекистон бокс федерацияси Қорақалпоғистон бўлинмасига янги раис тайинланди. Бўлинманинг навбатдан ташқари конференциясида Ўзбекистон тарихида Осиё ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритган боксчи, Хиросима-1994 ўйинлари чемпиони Алишер Авезбаев ҳам қатнашди. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати собиқ боксчимиз билан интервью ташкил этди. 

- Ассалому алайкум Алишер ака. Суҳбатга розилик берганингиз учун ташаккур. Сизни бугунги мухлислар у қадар яхши танишмайди. Аммо биламизки, мустақил Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги илк олтин медални айнан сиз 1994 йили қўлга киритгансиз. Бугунги кунда нималар билан бандсиз? 

- Айни пайтда Хўжейли шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида методист сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Ўзим ҳам айнан Хўжейлида туғилганман. Мураббийлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб турибман. Шогирдларим Қорақалпоғистон миқёсидаги мусобақаларда чемпион ҳам бўлишган. Сизларни Қорақалпоғистонда кўриб турганимдан хурсандман.

- Алишер ака, сиз Қорақалпоқ боксининг яқин ўтмишдаги ёрқин намоёндаларидан бирисиз. Келинг, фаолиятингиздаги энг ёрқин дамлар - 1994 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз.

- 1994 йилни эсласак, Владимир Николаевич Шин бошчилигида ажойиб терма жамоа шаклланганди. Жамоадаги йигитлар билан аҳил, иноқ машғулотлар ўтказардик. Биз Хиросимадаги Осиё ўйинларига бориб, ажойиб натижа қайд этгандик. Терма жамоага олтин медаль келтирганимдан жуда хурсандман. Ўша мусобақадан сўнг ҳукумат томонидан "Жигули 06" автомашинаси билан тақдирлангандим.

- Айнан қайси натижаларингиз, кўрсаткичларингиз эвазига терма жамоа мураббийлари назарига тушгансиз?

- 1991 йилдан кейин тўрт маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганман. Шунингдек, бир қатор халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашганман. Ушбу омиллар мураббийларнинг қизиқишига сабаб бўлган деб ўйлайман. 


- Ўша Осиё ўйинларидаги жанглар ҳақида ҳам гапириб беринг.

- У ерга Қозоғистон терма жамоаси боксчилари фаворит сифатида ташриф буюришганди. Лекин кутилмаганда Хитой, Филиппин каби боксчилар катта қаршилик кўрсатишган. Дастлабки жангимда Непал боксчисини биринчи раунддаёқ ютганман. Ярим финалда хитойлик боксчи билан жанг қийин кечган. Аммо шундай бўлсада жангни ўз фойдамга ҳал қила олганман. Финалда эса Саудия Арабистони терма жамоаси боксчисини учинчи раундда нокаут эвазига таслим этганман. 

- Ўша мусобақада сиз ва Олег Маскаев терма жамоамизга олтин медални тақдим этгансиз. Ўша вақтдаги терма жамоамиз таркиби, жамоадаги муҳит, мураббийлар ҳақида гапириб бера оласизми?

- Дилшод Ёрбеков, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Нариман Атаев, Икром Бердиев Ҳикматилло Аҳмедов, Фарҳод Бакиров, Уйғун Сиддиқов каби боксчилар билан қатнашгандик. Таркиб ажойиб эди. Аммо кўплаб олтин медаллар қўлга киритишимизга нимадир ҳалал бериб қолган.  


- Яқин орада Қорақалпоғистондан яна Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Олимпия ўйинлари совриндорлари етишиб чиқиши учун нималар қилиш лозим деб ўйлайсиз?

- Мана Ўзбекистон бокс федерациясининг Қорақалпоғистон бўлимига янги раҳбарлар тайинланди. Сакен Полатов бошчилигидаги федерация раҳбарияти томонидан ҳам қорақалпоқ боксига эътибор кучайтирилиши таъкидланди. Улар спорт заллари, рингларимизни кўриб тегишли тавсияларни беришди. Керакли ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, яқинда бўлинмамизга сайланган Бахтиёр Панаев томонидан янги бокс маркази барпо этилиши маълум қилинди. Бундай эътибор, яратилаётган шароит орқали кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз деб ўйлаймиз. Бизда салоҳияти юқори бўлган йигитлар кўп. Шу кунларда бўлиб ўтган учрашувлар, ўзгаришлар келажакда Қорақалпоғистондан ҳам Олимпия, жаҳон чемпионлари етишиб чиқади деб ўйлайман. Мақсадимиз - Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида терма жамоамиз таркибига қорақалпоқ ўғлонини тарбиялаб беришдир. 

- Тан олишимиз лозим, сўнгги пайтларда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари Ўзбекистон чемпионатларида у қадар ўзларини кўрсата олишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Катталарни назарда тутаётган бўлсангиз, тўғри. Охирги пайтларда катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларида қорақалпоғистонлик боксчилар эътироф этишга арзирли натижалар кўрсата олишмади. Лекин ўсмирлар ва ёшларда совриндор боксчиларимиз бор. Аммо уларга яхшилаб эътибор қаратиш лозим. Улар ичида ҳаёт ташвишлари билан боксни ташлаб кетадиганлар ҳам бўлади. Бу олдимизда турган муаммолардан бири. Ўйлайманки, эндиликда бу борада ҳам ёш боксчиларимизга тўғри йўналиш кўрсатилади.

- Аммо шуни алоҳида қайд этишимиз лозимки, қорақалпоғистонлик қизлар Республика миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этишмоқда. Республикадаги аёллар бокси ҳақида ҳам икки оғиз фикрингиз. 

- Дарҳақиқат, Қорақалпоғистон қизлари Республика миқёсидаги мусобақаларда айтишга арзигулик натижалар қайд этишмоқда. Бу Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти томонидан ҳам эътироф этилди. Яхши биласиз, Олимпия ўйинларида аёллар вазнлари кўпаймоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, аёллар боксини янада ривожлантиришимиз лозим. Бу борада ишлар янада жадаллашишига ишонаман.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг