UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

30 окт 11:30
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонлик 13 ёшли Нодирбек гроссмейстерга айланди!

Жорий йилнинг 20-29 октбярь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича анъанавий “24-Мемориал М.Чигорина” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Жаҳоннинг нуфузли халқаро турнирлари қаторидан ўрин эгаллаган мазкур турнирда Жахоннинг 20 давлатидан 360 нафар шахматчилар иштирок этдилар. Шулардан 37 та халқаро гроссмейстер ва 3 нафар аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер, 42 нафар халқаро тоифадаги спорт усталари ва 8 нафар аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт усталари ва бошқа тоифадаги шахматчилар иштирок этдилар.
   
Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоа аъзолари:Жаҳонгир Вахидов-халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт усталари- Абдусатторов Нодирбек, Якуббоев Нодирбек, Вахидов Шамсиддин ва Синдаров Жавоҳирлар иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этдилар.
   
Жумладан, блиц йўналиши бўйича ўтказилган мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт устаси 15 ёшли Якуббоев Нодирбек дунёнинг 24 давлатидан ташриф буюрган 300 нафар шахматчилари орасидан 1-ўринни эгаллади!
   
Мусобақада ўзига ҳос ўйин маҳоратини намойиш этган 13 ёшли Абдусатторов Нодирбек Жаҳон  шахмат мутахассислари эътирофига сазовар бўлди. Н.Абдусатторов  шахмат бўйича  халқаро гроссмейстер унвонининг учинчи талабини бажарди.  Абдусатторов Нодирбек ўтган йили ўтказилган мазкур мусобақада халқаро гроссмейстерлик унвонинг биринчи талабани бажарган эди. Иккинчи талабини 2017 йил август ойида ўтказилган “24 Абу-Даби  Шахмат Фестивали”да бажарган эди.
   
Айтиш лозимки, иқтидорли Нодирбек Абдусатторов бир қатор жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этган:  

2012 йил- 8 ёшгача ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпиони (Марибор, Словения), ФИДЕ спорт устаси унвонини қўлга киритди;
2014 йил – 10 ёшгача ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби (Дурбан, ЖАР)
2016 – 11 ёшгача мактаб ўқувчилари ўртасида Жаҳон чемпиони (Сочи, Россия)
2016 йил, сентябрь – халқаро тоифадаги спорт устаси унвонинг  учинчи талабини бажарди (Куала-Лумпур, Малайзия)
2017 йил, 29 октября – халқаро гроссмейстер унвонинг учинчи талабини бажарди (Санкт-Петербург, Россия)!

Ўзбекистон Шахмат Федерацияси Нодирбек Абдусатторовнинг келгусида юксак марраларни забт этишига ишонч билдиради!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
31 окт 05:57:41
СПОРТ
Ота-онасига рахмат
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг