UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0

03 июн 14:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди

Ҳамюртимиз, кўп йиллар давомида миллий ва халқаро бокс ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис Тамила Сариханова расман "World Boxing" ташкилотининг Минтақавий техник делегатлари (Супервайзер) сафига қабул қилинди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Тамила Сариханова ушбу нуфузли ташкилот тарихида мазкур масъулиятли лавозимга тайинланган илк ўзбекистонлик ва умуман биринчи аёл мутахассис сифатида қайд этилди. Бу нафақат шахсий ютуқ, балки ўзбек бокси ва мамлакатимиз спорт мутахассислари салоҳиятининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи ҳисобланади. 

Унинг кўп йиллик меҳнати, юқори малакаси, халқаро мусобақалардаги фаолияти ҳамда бокс ривожига қўшган муносиб ҳиссаси бугун ўзининг юқори баҳосини олмоқда.

Ишонамизки, Тамила Сариханова янги вазифасида ҳам юқори профессионализм намоён этиб, халқаро бокс ҳамжамиятида Ўзбекистон номини муносиб тарзда намоён қилишда давом этади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошимизни ушбу муҳим тайинлов билан самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ҳамда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг