UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0

16 окт 08:32
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги доирасида икки нафар спортчидан олинган допинг-синамаларда тақиқланган моддалар аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги маълум қилди.

Жорий йил сентябрь ойида катталар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида Комилжон Ибрагимов ва Муслимбек Турсунбоевдан допинг-синамалар олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, Ибрагимовнинг синамасида фуросемид, Турсунбоевникида эса метенолон (metenolone) — анаболик-андроген стероид аниқланган.

Мазкур моддалар Бутунжаҳон антидопинг агентлиги — WADA'нинг 2026 йилги тақиқланган моддалар ва усуллар рўйхатига киритилган. Улардан мусобақа вақтида ҳам, мусобақадан ташқари даврда ҳам фойдаланиш тақиқланган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Текширувлар якунланиб, тегишли қарор қабул қилингач, Миллий антидопинг агентлиги расмий баёнот беришини маълум қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг