UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

15 июн 16:25
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик жаҳон чемпионлари 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди + ФОТО

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Фижида ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақада ҳамюртларимиз Адҳамжон Эргашев ва Акбар Жўраев 3 тадан олтин медаль қўлга киритишганди. Бугун пойтахтимиздаги "Олимпия шон-шуҳрати" музейида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, оғир атлетика федерацияси раҳбарияти вакиллари иштирок этишди. Унда мусобақада муваффақиятли қатнашган атлетларимиз Адҳамжон Эргашев ва Акбар Жўраевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг стипендияси - 50 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти учун сертификат тақдим этилди. Уларнинг мураббийлари эса 20 000 000 сўмлик пул мукофоти билан тақдирланадиган бўлди. 

Жаҳон чемпиони Адҳамжон Эргашев сўзга чиқар экан, кўрсатилган эътибор учун Президентимизга, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек оғир атлетика федерациясига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг