UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0 19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0

03 июл 19:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик жангчи Али Абдель-Азизга мурожаат қилиб, Дана Уайтга у ҳақида гапириб беришини сўради

Ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Зарруҳ Адашев Instagram саҳифасида янги пост жойлади.

Ҳамюртимиз мазкур пости орқали машҳур ММА менежери Али Абдель-Азиздан UFC президенти Дана Уайтга у ҳақида хабар беришини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев UFC'даги дебют жангида бразилиялик Бруно Ферррейрани мағлуб этган эди. Нурсултон айнан Али Абдель-Азизнинг мижози ҳисобланади.

"Ҳой, Дана Уайт, Майкл Биспинг. Менимча, сизларга UFC учун люкс пакетдаги таржимон керак бўлиб қолади. Мана мен, Ўзбекистонда ўсганман, миллатим тожик, рус мактабида ўқиганман, 18 ёшимда эса АҚШга келганман. Шундай экан, 4 тилда: ўзбек, тожик-форс, рус ҳамда инглиз тилларида сўзлаша оламан. Бу менимча, етарли. Мураббий, жангчи, таржимон - бу яхши эшитилади. Али Абдель-Азиз мен ҳақимда Дана амакига гапириб беринг", - дея кулади Зарруҳ.

Маълумот учун, Зарруҳ Адашев 2020-2022 йиллар оралиғида UFC'да тўртта жанг ўтказган ва уларнинг биттасида ғалаба қозонган, учта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Шунингдек, Зарруҳ Адашев Bellator лигасида ҳам учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг