UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 авг 16:15
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йил муддатга дисквалификация қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Унга кўра, спортчидан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган "Кленбутерол" моддаси борлиги аниқланган. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, "Кленбутерол" моддаси 2024 йилги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган", дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, Лапасов жорий йилда U20 Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган бўлса, катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигида кумуш медалга эга чиққан эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг