UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

18 дек 19:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистонлик оғир атлетикачида тақиқланган моддалар аниқланди

Теглар :  Оғир атлетика
Спортнинг барча турлари билан шуғулланувчилар учун жисмоний машқлар ғалабага элтувчи асосий омил ҳисобланади.

Баъзи спорт турлари учун эса биологик фаол қўшимчалар, спорт озуқаларини истеъмол қилиш ҳам талаб этилади, лекин бундай озуқаларнинг ҳаммаси ҳам спортда рухсат этилмаган яни тақиқланган бўлиши мумкин. 

Ҳамюртимиз оғир атлетика бўйича ёшлар терма жамоаси аъзоси Мафтуна Исмоилова Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг “Миллий тест рўйхати”га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. Исмоилова жорий йилнинг ноябрь ойида ўқув-машғулот йиғини давомида топширган допинг-синамасида “оксандролон” ва “станозолол” тақиқланган анаболик гормонал моддалар аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Халқаро тестлаш ва тергов-суриштирув бўйича стандарти талабларига асосан, М.Исмоилова жорий йилнинг 8 ноябрь кунидан бошлаб мазкур ҳолат Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) томонидан тўлиқ ўрганилиши ва тегишли қарор чиқазилгунга қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилади.

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш жоизки, “оксандролон” ва “станозолол” моддалари кўп ҳолатларда турли биологик фаол қўшимчалар таркибида учрайди, лекин ишлаб чиқарувчилар томонидан йўриқномада ёки  маҳсулотнинг қадоғида бу ҳақида маълумот берилмайди. Шунинг учун текширилмаган, ишончсиз биологик фаол қўшимчалар, спорт озуқаларини истеъмол қилишда спортчиларимиз эътиборли бўлишлари зарур.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг