UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

13 июл 14:53
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди

Италиянинг Муджелло трассасида ўтказилган Ultimate Cup GT Sprint мусобақасида ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Ахмедхўжаев ҳамда россиялик Роман Русинов ғолибликни қўлга киритишди.

Дам олиш кунлари давомида ўтган пойга жамоа учун осон кечмади. Саралаш баҳсларидаёқ экипаж ўз тезлигини намойиш этиб, поул-позицияни эгаллади ва машина юқори ўринлар учун курашишга тайёр эканини исботлади.

Биринчи пойгада Исмоил Ахмедхўжаев муваффақиятли старт олиб, пешқадамлар гуруҳида ҳаракатланаётган пайтда тўқнашувга учради. Бу эса GT Sprint мусобақаларининг нақадар мураккаб ва талабчан эканини яна бир бор кўрсатди.

Шунга қарамай, жамоа иккинчи пойгада кучли қайтишни амалга оширди. Ахмедхўжаев ва Русинов бошқарувидаги Rossa LM GT автомобили марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, Rossa Racing жамоаси қийин кечган пойга ҳафталигини юқори натижа билан якунлаб, ўз характерини яна бир бор намойиш этди.

Маълумот учун, Ultimate Cup European Series — Европадаги машҳур автоспорт чемпионатларидан бири бўлиб, унинг таркибига бир нечта турли сериялар киради. Муджелло босқичида Ultimate GT Sprint Cup ҳам мусобақа дастуридан ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг