UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

03 ноя 16:06
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистонлик, қозоғистонлик ва исроиллик теннисчилар келишилган ўйинларда қатнашгани сабабли жазоланди, бири умрбод четлатилди

Бутунжаҳон теннисдаги адолатни таъминловчи агентлик Қозоғистон, Ўзбекистон ва Исроил теннисчиларини келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилди.

2014-2019 йиллар давомида келишилган матчлар бўйича 21 та айблов қўйилган қозоғистонлик Тимур Хабибуллин 60 минг доллар жаримага тортилди ва бир умрга теннисдан четлатилди.

Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиевга 5 та айблов қўйилган. У 15 минг доллар жарима тўлайди ва 3,5 йилга дисквалификация бўлади.

Исроиллик Игорь Смиланский эса 4 минг доллар жаримага тортилган ва 2 йилга дисквалификация қилинди. Унга 3 та айблов қўйилган.

Белгиланган жазо теннисчиларнинг четлатилган санаси - 25 июль кунидан кучга кирган. Дисквалификация вақтида уларга теннис ўйнаш, машғулот ўтказиш ва теннис тадбирларига бориш тақиқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг