UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

20 июн 18:52
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбекистонлик спортчиларнинг олтин медали қайтариб берилди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Мусобақалар бошланишидан аввал Осиё гимнастика иттифоқининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилотнинг гимнастикани ривожлантириш борасида ортда қолган вақтда қилинган ишлари сарҳисоб қилиниб, олдинда турган қатор вазифалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2017 йилги қитъа биринчилигининг жамоавий баҳслардаги олтин медаллари ҳамюртларимизга топширилди. Гап шундаки, ўшанда Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонган, қизларимиз эса иккинчи ўринни қўлга киритган эдилар. Бироқ Қозоғистон терма жамоаси гимнастларининг қон таҳлилидан олинган допинг намуналари ижобий натижа кўрсатгач, қозоғистонлик спортчиларнинг кўплаб турнирлар қатори ушбу мусобақадаги натижалари ҳам бекор қилинди. Шу тариқа Анастасия Сердюкова, Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Анора Давлатовага тегишли бўлган олтин медаллар Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мустаевга топширилди.

Шунингдек, мусобақада тўпда машқ қилиш бўйича тўртинчи ўринда қолиб кетган ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова ҳам қозоғистонлик рақибаси четлатилиши ҳисобига бронза медалига сазовор бўлди.

Бу йилги қитъа биринчилигида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилувчи жамоамиз таркиби қуйидагича:

Яккалик: Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Екатерина Фетисова.

Гуруҳ баҳслари: Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Касимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоева.

Таъкидлаш жоиз, катталар ўртасидаги мусобақа билан параллель ўсмирлар ўртасида ҳам қитъа биринчилиги ўтказилади. Ўсмирлар терма жамоаси таркиби:

Яккалик: Ёсмина Раҳимова, Тахмина Икромова
Гуруҳ баҳслари: Нилуфар Аъзамова, Камила Абдуллаева, Виктория Ким, Мадина Эрназарова ва Мумтозабону Исҳақзода.

Бугун старт олган Осиё чемпионати 23 июнгача давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг