UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

01 сен 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси жароҳат туфайли фаолиятини якунлаши мумкин

Теглар :  Зарруҳ Адашев
Энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Зарруҳ Адашев (5-4) жароҳати туфайли фаолиятини давом эттира олмаслиги мумкин.

Сўнгги бор ўтган йили жанг қилган Зарруҳ Адашев июнь ойида эълон қилган постида, сентябрь ёки декабрь ойларида навбатдаги жангини ўтказиши мумкинлигини айтган эди. Бироқ ҳамюртимизнинг маълум қилишича, унинг жанг қилишига жароҳат тўсқинлик қилмоқда:

"Бу 50 га 50 ҳолат. Менда жароҳат бор ва бу нерв тўқималарига таъсир қилиши мумкин экан. Шифокорнинг айтишича, агар мен декабрь ойида жанг қилиб, бошимга оғир зарба ўтказиб юборсам, фалаж бўлиб қолишим ҳам мумкин экан. Шунинг учун мен бу жангда таваккал қилгим келмади. Аввал шифокор билан жароҳат борасида яхшилаб гаплашиб, кейин карьерам бўйича қарор қабул қиламан. Агар спортни ташла, дейишса, ташлаш керак бўлади. Давом эттиравер дейишса, Ин Ша Аллоҳ давом эттираман. Кўрамиз. Тўғрисини айтсам, менинг ўзим яна жанг қилишни хоҳлайман", - деди Адашев.

Маълумот учун, Зарруҳ Адашев 2020-2022 йиллар оралиғида UFC'да тўртта жанг ўтказган ва уларнинг биттасида ғалаба қозонган, учта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Шунингдек, Зарруҳ Адашев Bellator лигасида ҳам учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг