UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

21 апр 07:32
Янгиликлар

Футбол

"Ўзбекнефтгаз" футбол клубларини молиялаштиришни буткул тўхтатди. Ташкилот Ривалдо олдидаги қарзларни ҳам тўламайди

"Ўзбекнефтгаз" давлат нефть-газ компанияси 1 январдан футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатди.

Бу ҳақда 20 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев маълум қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.Uz мухбири.

Мутахассиснинг таъкидлашича, клубларни молиялаштиришни тўхтатиш жараёни босқичма-босқич эмас, балки бирданига амалга оширилган. Бунга қадар компания томонидан "Насаф", "Бухоро", "Бунёдкор", шунингдек, тизим корхоналари орқали "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларини сақлаб туриш учун йилига ўртача 200–300 миллиард сўм ҳомийлик маблағлари йўналтириб келинган.

Шунингдек, анжуман давомида "Бунёдкор" жамоасида тўп тепган бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо олдидаги 9,2 миллион евро миқдоридаги қарздорлик масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Суҳроб Ҳамроев ушбу қарзни узиш "Ўзбекнефтгаз"нинг эмас, балки бевосита клубнинг мажбурияти ҳисобланишини билдириб ўтди.

Эндиликда мамлакатимизда футбол клубларини молиялаштиришнинг янги модели жорий этилмоқда. Унга кўра, Суперлигада иштирок этаётган клубларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 2026 йилда ҳар бир жамоага 35 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, клублар учун даромад солиғи бекор қилиниб, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади ҳамда жамоаларни хусусийлаштирмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг