UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0 15:01Бо Никалнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 14:40"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишди. Нега? 0 14:19Мадрид (ATP). Монфисда мағлубият, чоршанбанинг барча натижалари битта хабарда 0 13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0

21 сен 15:02
Янгиликлар

Футбол

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – футбол назарияси ва услубияти кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Ер юзида миллионлаб инсонларнинг севимли спорт турига айланган футбол – энг оммалашган спорт турларидан саналади.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Мамлакатимизда ҳам спорт турлари орасида оммавийлиги жиҳатдан футбол етакчилик қилиши, шубҳасиз.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Футбол ва қишки спорт турлари факультети негизидаги Футбол назарияси ва услубияти кафедраси ҳам футбол бўйича юқори салоҳиятли мутахассис-кадрларни тайёрлаб беришда, истеъдодли футболчиларни катта спорт сари йўналтиришда етакчи кафедралардан ҳисобланади. Демак, футбол кафедраси ҳақида гап кетар экан, дастлаб унинг тарихига қисқача назар соламиз.     

Кафедра 1966 йилда ташкил топган, унгача эса футбол мутахассислиги Спорт ўйинлари кафедраси таркибида бўлган. 1966 йилда кафедрани ташкил этишда педагогика фанлари номзоди, доцент Г.М. Сергеев фаол иштирок этган ҳамда у кафедранинг биринчи мудири сифатида 1966 йилдан 1979 йилгача фаолият олиб борган. 1979 йилдан 1987 йилгача кафедрани педагогика фанлари номзоди, профессор Р.А. Акрамов бошқариб келган. 1987 йилдан 2018 йилгача кафедрани педагогика фанлари номзоди, профессор Р.И. Нуримов бошқарган. 2018-2019 йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент Ш.У. Абидов раҳбарлик қилган бўлса, 2019-2020 ўқув йилида кафедра яна профессор Р.И. Нуримов бошқарувига ўтади. 

Жорий ўқув йилидан кафедрага доцент Ш.У. Абидов раҳбарлик қилмоқда. Ўттиз йилдан буён футбол соҳасида фаолият юритиб келаётган, юзлаб шогирдлар тайёрлаган, бугун шогирдлари мамлакатимизнинг турли жабҳаларида юрт равнақи йўлида меҳнат қилаётган кафедра мудири, доцент Шавкат ака Абидов бошчилигида кафедра ишлари белгиланган истиқболли режага мувофиқ ва изчил тарзда йўлга қўйилган. 

 Кафедрада фаолияти давомида И.А. Кошбахтиев, Р.А. Акрамов, Г.М. Сергеев, Р.И. Нуримов, Ш.Т. Исеев, А.И. Талипджанов, О.Б. Садиков, О.А. Қурбонов, О. Атаев, Ш.У. Абидов, Н.М. Юсупов, С.Р. Давлетмуродов, А.А. Артиков, Ф.Р. Маҳамаджанов, Д.К. Исмагиловлар фан докторлари ва номзодлари, профессор, доцент илмий даражаларига эришди. 

Ҳозирги кунда ҳам кафедра аъзоларидан О.Бектуров, А.Т. Шермухамедов, М.Р. Йўлдошев, И.А. Максумов, О. Р. Игамбердиевлар PhD ҳамда А.А. Артиқов DcS докторлик диссертациялари устида қизғин иш олиб боришмоқда. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвонига кафедрада меҳнат қилаётган Р.А. Акрамов, А.И. Талипджановлар, спорт усталигига эса Ш. Шукурова, Р. Мелзиддинов, О. Дачев ва Р. Курязовлар эга бўлишган. 

 Кафедра профессор-ўқитувчиларининг таянч маълумоти, илмий даража, илмий унвон ва ихтисосликлари кафедра ихтисослигига мос келади. Бугун кафедрада 4 нафар профессор, 7 нафар доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ва 23 нафар ўқитувчилар 950 нафардан ортиқ талабаларга фаолият тури бўйича сабоқ беришади.

Кафедранинг фаолияти давомида шу кунгача профессор-ўқитувчилар томонидан 9 та дарслик ва 7 та ўқув қўлланмалар, 60 га яқин услубий қўлланма ва тавсияномалар ҳамда 700 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этилган.

Футбол назарияси ва услубияти кафедраси ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жиззах давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий университети ҳамда Белорусь давлат жисмоний тарбия университети билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ҳамкорлик доирасида доимий тарзда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаларига, супер ҳамда биринчи лига жамоаларига, шунингдек, болалар ва ўсмирлар жамоаларига илмий-услубий ёрдамни кўрсатиб келади.

Университетнинг барча кафедраларида фахрланадиган спортчилари бўлгани каби, мазкур кафедрада таҳсил олган ёки айни пайтда талабалар сафида бўлган футболчиларнинг кўпчилиги номдор спортчилар қаторидан аллақачон жой олишган. Кафедра битирувчилардан М. Қосимов, И. Шквирин, Ш. Мақсудов, А. Фёдоров, Ф. Магомедов, С. Лебедев, Р. Дўрмоновларни танимаган, билмаган мухлис топилмаса керак. Улар ҳатто мазкур университетда талабаларга тез-тез маҳорат дарсларини ҳам ўтишади. 

Шунингдек, кафедра талабаларидан Б. Эргашев, В. Давронов, Д. Турсунов, И. Қобилов, О. Ҳамробеков, Р. Ашурматов, А. Комилов, Ж. Яхшибоев, Д. Нарзуллаев, Д. Машарипов, И. Алибоев, Д. Ҳамдамов ҳамда З. Ўринбоевлар 2018 йил 9-28 январь кунлари Хитойда ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоа таркибида ғолибликни тантана қилишган. Ёдингизда бўлса, ўша чемпионатнинг қор-бўронли финалида майдонда тўп сурган Одилжон Ҳамробеков “Энг яхши ўйинчи” номинациясини қўлга киритган. Бу каби муваффақиятларни бугун университетнинг футбол мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалари фахр билан тилга олиб, эслаб юришади. Бундан ташқари кафедра талабаларидан ташкил топган футбол бўйича терма жамоаси 2004, 2007, 2010, 2013 ва 2016 йиллари талабалар ўртасида ўтказилган Универсиада спорт ўйинларининг футбол бўйича ғолиби бўлишган. Битирувчилардан яна бири Жавлон Аноров мини-футбол бўйича жаҳон чемпионатида чиройли голлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган. 

Кафедра битирувчиларидан Р. Эрматов, А. Расулов, В. Ковалёв, Н. Лутфулин, Б. Хайдаров, В. Цейтлин ҳозирги кунда халқаро тоифадаги ҳакамлар ҳисобланишади. Футбол назарияси ва услубияти кафедрасининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро тоифадаги ҳакамлар Р. Эрматов ҳамда А. Расуловлар талабаларга дарс ҳам беришган. Бугун, айниқса, битирувчи – Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ФИФА рефериси бўлиб ишлаган Равшан Эрматов университетнинг фахрийлари қаторидан жой олган.

– Бугун университетимизда яратилган шарт-шароитларни кўриб ҳавасингиз келади, – дейди кафедра мудири Шавкат Абидов. – Кейинги уч йилда барча жойларда бўлгани сингари университетимизда ректоримиз Маҳмуджон Болтабаев бошчилигида мисли кўрилмаган ўзгаришлар – бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, бундай бунёдкорлик ишлари ҳамон давом этмоқда. Ҳар бир спорт тури бўйича талабаларнинг эмин-эркин шуғулланиши, назарий ва амалий машғулотларда иштирок этишлари учун яратилган замоний қулайликлардан биз устозларнинг ҳам жўшқин кайфиятда дарс беришимизга, ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимизда, изланишлар олиб боришимизда турки бўлади. Мақсадимиз, доим билимли ва юқори салоҳиятли мутахассис-кадрларни тайёрлаб, мамлакатимиз футболини юксалтириш бўлиб қолаверади.

Дарҳақиқат, кафедра мудири Шавкат Абидов тўғри таъкидлаб ўтди. Агар сиз ҳам бугун университетда бир муддат бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини, экооламини диққат-назар билан кузатсангиз бунга амин бўласиз.

Кафедра ўқитувчиси Сирожиддин ПЎЛАТОВ ва ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг