UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

14 авг 13:45
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда: Кўзгуда – ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Кеча, 13 августь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил топганига роппа-роса 65 йил тўлди.

Биз таништирмоқчи бўлган университетнинг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси талабаларни ижтимоий-сиёсий, ғоявий-маънавий дунёқарашларини шакллантириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-сиёсий ислоҳотларни чуқур биладиган кадрлар бўлиб етишиш йўлида хизмат қилиб келади. 

Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1956 йилда фаолияти йўлга қўйилган фалсафа кафедрасига ўша пайтда иқтисод фанлари номзоди, доцент В. П. Халтурина раҳбарлик қилган. Кафедрада фан номзодлари, доцентлардан М. А. Аминова, А. Ю. Зиямухамедов, К. П. Ирисбоев, С. В. Шапалова, Ш. Г. Яҳёев, ўқитувчилардан А. С. Динерштейн, Э. И. Долкарт, М. Б. Каримов, О. Н. Стародубова, А. Ж. Султонова, И. Н. Усмонов, Э. Ю. Эшматовалар иш олиб боришган. 1956 йилдан 2007 йилгача тарих фанлари номзоди, доцент Э.М.Мавлоний, фалсафа фанлари доктори, профессор Э.К.Шатерников, фалсафа фанлари номзоди, доцент А.М.Жалолов, фалсафа фанлари номзоди, доцент Х.М.Хасанова кафедра мудири бўлиб ишладилар. 2018 йилгача кафедрани фалсафа фанлари номзоди, доцент Н. Н. Назаров бошқарган.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси 1973 йилда тарих Тарих кафедраси сифатида ташкил этилиб, унга тарих фанлари номзоди, доцент Э.М.Мавлоний мудир этиб тайинланган. Кафедрада 1973-2018 йиллар оралиғида Э.Аюбжонов, К.И.Нурмуҳаммедов, М.А.Аминов, Е.К.Шатерников, А.Ю.Зиямуҳаммедов, Т.М. Маҳмудов, Г.Р.Асатова, Р.Худойбердиев, Ж.Ҳ.Ғаниев, Б.Б.Жаҳонгировлар мудирлик вазифасида ишлаб келишган. 

Ушбу кафедралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3197 сонли қарори асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қилиб қайта ташкил этилганлиги сабабли 2018 йилда ижтимоиий-гуманитар фанлар кафедрасига айлантирилди. 

Айни пайтда кафедра раҳбари фалсафа фанлари номзоди, доцент Нурали Назаров ҳисобланади. Кафедрада бугун фан номзодлари ва доцентлардан Б. Жаҳонгиров, И. Мирзақулов, Б. Сирожов, PhD доцент А. Шопўлатов, фалсафа фанлари бўйича PhD Б. Примов, тарих фанлари бўйича PhD Я. Турдимуродов, катта ўқитувчилардан Т. Тургунов, О. Очилов, Н. Юсупова, Ш. Джумақулов, А. Хаётов, Ф. Яқубов, Ж. Маманов, Н. Абдикадирова, ўқитувчилардан Н. Мирджамалова, А. Жўраев, Ж. Розиқов, А. Расулов, Н. Толибов, М. Жумаев, Б. Саидусмонов, У. Бурлиев, М. Аъзамова, И. Абдуллаев, Р. Қўйлиев, З. Хушвақтов, Ж. Нуруллаевалар талабаларга дарс бериб келишади. Талабаларга билим беришда кафедрада ижтимоий- гуманитар фанлар замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллардан фойдаланилади. 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг илмий-педагогик асослари бўйича ҳам қатор илмий ишлар олиб борилмоқда. Илмий ишлар натижалари нафақат МДҲ давлатларида, балки бошқа хорижий нашрларда ҳам чоп этилиб келинмоқда. Кафедрада 9 та номзодлик диссертациялари, 15 та магистрлик диссертацияси ва 50 дан ортиқ диплом ишлари муваффақиятли бажарилган ва ёқланган. Ҳозирда кафедранинг 7 нафар ёш ўқитувчилари мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. 

Профессор-ўқитувчилар томонидан 500 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган бўлса, кафедра ходимлари илмий мақолалари билан халқаро анжуманларда, симпозиумларда иштирок этишган. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик, қатор монографиялар ва ўқув қўлланмалар яратилиб, бунда спорт фалсафаси, спорт социологияси, спорт эстетикаси, спорт этикасининг мақсад ва вазифалари кенг ёритилмоқда.

Бугунги кунда кафедрада бакалавриат босқичидаги талабаларга Фалсафа, Диншунослик, Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, Фуқаролик жамияти, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий асослари, спорт социологияси, халқаро спорт ҳуқуқи фанлари бўйича таълим берилмоқда.

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедрасида доцент Нурали Назаров бошчилигида ҳамкорлик алоқалари ҳам кенг йўлга қўйилган. Хусусан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Чирчиқ давлат педагогика институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Россия спорт-соғломлаштириш ва туризм университети, П. Ф. Лесгафт номли Санкт-Петербург миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетлари билан ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамлаган.

Кафедрада талабаларнинг умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий, эстетик жиҳатдан дунё қарашини кенгайтириш, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, мамлакатимиз ривожи ва равнақи йўлида фидоий инсонлар бўлиб камол топиш йўлида маънавий- маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада дастур-режалар ишлаб чиқилиб, турли йўналишларда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилиши доимий одатга айланган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг