UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0

21 авг 18:18
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси

Миллий спорт турларимиз саналган кураш ва белбоғли кураш минг йиллардики, аждодларимиздан бизга мерос.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Мазкур миллий спорт турлари билан бугун юзлаб, минглаб ўғил-қизларимиз ошно бўлишган. Машғулотларга зўр бериб, халқаро беллашувларда етакчилик қилишмоқда. Катталар ўртасидаги осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда мамлакатимиз шарафи учун иштирок этаётган терма жамоаларимиз аъзоларининг кўпчилигини  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчилари ва талабалари ташкил этади.  Уларнинг муваффақиятларга эришишида университетдаги устозларнинг ҳам меҳнати таҳсинга лойиқ деб ўйлаймиз. Шундай экан, биз навбатдаги мазкур саҳифамизда университетнинг миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси фаолияти билан танишишга ҳаракат қиламиз. 

Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси якка кураш спорт турлари назарияси ва услубияти факултети таркибий қисми ҳисобланиб, 2018 йилда миллий ва халқаро кураш турлари назарияси услубияти кафедрасидан алоҳида кафедра сифатида ажралиб чиқди. Айни пайтда кафедрага доцент  Шавкат ака Мирзақулов  раҳбарлик қилади. Кафедрада бугун бир нафар профессор, тўртта доцент, тўртта педагогика фанлари бўйича фалсафа докторлари, иккита катта ўқитувчи ва еттита ўқитувчилар уч юз нафардан ортиқ талабаларга мутахассислик бўйича дарс беришади. 2018 йилдан буён кафедрада  икки юз нафардан ортиқ кураш ва белбоғли кураш йўналишлари бўйича тренер-кадрлар тайёрланган.

Университет томонидан ўтказиладиган илмий – амалий анжуманларда кафедранинг проффесор- ўқитувчилари ҳамда талабалари фаол иштирок этиб келишаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.  

Курашчи-талабалар шу пайтга қадар университет манежидаги махсус кураш залидан фойдаланиб келишган бўлса, кейинги  ўқув йилидан бошлаб янгидан барпо этилган, замон талабларига мос, кенг ва ёруғ, барча шарт-шароитларга эга бўлган кураш марказида машғулотларга киришади. Курашчиларнинг техник ва тактик жиҳатдан маҳоратларини ошириб боришда ушбу кураш маркази керакли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Кафедранинг ҳамкорлик алоқлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Ҳозирда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, олий спорт маҳорати мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалалар – ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳамкорлик  давом этмоқда. Ушбу спорт мактабларида талабалар мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтишади. Шунингдек,  Венгрия белбоғли кураш федерацияси, Жанубий Корея кураш федерацияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилади. Жанубий  кореялик кураш бўйича мутахассис Ким Ир Жун  кафедра ўқитувчиси саналади.

Талабаларнинг мусобақалардаги иштирокини ҳам юқори баҳолаш мумкин. Руслан Бўриев, Эркин Қозоқов, Умар Бозоров, Ўрол Содиқов, Гавҳар Худойқуловалар осиё ўйинларининг кураш бўйича ғолиблари саналади. Бундан ташқари ўнлаб курашчи-талабалар кураш бўйича миллий терма жамоа таркибида халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритиб, медалларга эга бўлишган. Белбоғли кураш бўйича Шахзод Абдураҳмонов, Анварбек Раҳимов, Нодир Аҳатжонов, Мардон Кимсанов, Обидали Мавлонов, Гавҳарой Маҳмудова, Дилафрўз Мамажонова каби бир қанча талабалар миллий терма жамоа сафида халқаро турнирлар, жаҳон чемпионатлари, ёпиқ иншоотларда осиё ўйинларида иштирок этиб, ғолиб спортчилар қаторидан  жой олишга муваффақ бўлишмоқда. 

Юқорида таъкидлаганимиздек, талабаларнинг юқори натижаларни қайд этишда кураш бўйича Миржалол Шукуров, Шуҳрат Келдиёров, Бахтиёр Холиқов, белбоғли кураш бўйича Дониёр Аҳмаджонов, Зайлобиддин Ортиқов, Маъруфжон Қирғизбоев каби малакали  тренер – ўқитувчилар  меҳнатининг самараси дейиш мумкин.

Шавкат МИРЗАҚУЛОВ, миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири: 

- Университетимиз ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Махмуджон Рустамович Болтабаев бошчилигида таълим сифатини ошириш, талабаларнинг пухта билим олишлари ва малакали кадрларни тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, алоҳида кураш марказининг барпо этилиб, энг сўнгги русмдаги жиҳозлар билан таъмингланган ҳолда талабаларимиз ихтиёрига топширилиши бунга яққол мисол бўла олади. Янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мажмуада иш бошлаймиз. Беш ташаббус доирасида шунингдек, яқин атрофда истиқомат қилаётган оилалар фарзандларини бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кураш ва белбоғли кураш бўйича кичик ёшдаги болалар учун гуруҳлар ҳам ташкил этилган. Карантин чекловлари бекор қилингандан сўнг ўғил-қизлар яна тренер-ўқитувчиларимиз қўл остида машғулотларга зўр беришади. Бир сўз билан айтганда, Чирчиқ шаҳрининг энг сўлим гўшаларида жойлашаган олий ўқув юртимизда талабаларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича билим олиб, малакали кадрлар бўлиб етишишлари учун барча шароитлар муҳайё этилмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг