UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Умар Нурмагомедов жароҳат орттириб олди 0 09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0 17:55Расман! Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:27"Дунёни ларзага соламан" - Шавкат Раҳмоновнинг рақибида "иштаҳа карнай" 0 17:00Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин 0 16:38Жон Жонс танқидчиларига жавоб қайтарди 0 16:16Серена Уильямс теннисдан кетиши сабаб бўлган омилни айтди 0

22 авг 17:14
Янгиликлар

Волейбол, Гандбол

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – спорт ўйинлари факультети

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш, аҳоли ўртасида, хусусан, талаба-ёшлар орасида соғлом ҳаёт кечириш тамойилларини сингдириш, малакали, дунё спорт айвонида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдира оладиган, ўз юрти манфаатини муносиб ҳимоя қила оладиган, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялашда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт ўйинлари факультетининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Факультет тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1955 йилда дастлаб Педагогика номи билан аталган мазкур факультетга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар В. Шнуров, В. Шаров, И. Куришкина, А. Плешаков, Е. Шатерниковлар деканлик қилишган. 1997 йилга келиб, факультет номи Спорт ўйинларига ўзгартирилди. 

Ўтган шу давр мобайнида факультетга Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори О. Рихсиева, профессорлар А. Ливицкий, Т. Юсупов, биология фанлари доктори, профессор Н. Раҳматов, педагогика фанлари номзоди О. Қурбонов, иқтисод фанлари номзоди Э. Маҳмудов, педагогика фанлари номзоди, доцентлар Ш. Абидов, А. Рихсиев, О. Ҳайитов, В. Раҳимов, педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD) докторлари Н. Юсупов ва Ф. Муҳаммаджоновлар раҳбарлик қилган. 

2020 йил январь ойидан факультетни Норйигит Эрназарович Дусанов бошқариб келмоқда.

Бугун факультет таркибида волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти, гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти, футбол назарияси ва услубияти, қишқи спорт турлари кафедралари фаолият кўрсатади. 

Ҳозирда факультетда 4 нафар профессор, 13 нафар доцент, 5 нафар педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори, 14 нафар катта ўқитувчи, 41  нафар ўқитувчи 1361 нафар кундузги ҳамда 809 нафар сиртқи бўлим талабаларига таҳсил беришмоқда.

Азад Пўлатов, Раҳмонберди Нуримов, Илдар Кошбахтиев, Фирдеус Абдураҳмонов, Жасур Акрамов, Абдулла Ачилов, Шоислом Павлов, Темур Набиевлар факультет профессорлари саналишади. 

– Факультет кафедраларининг   илмий салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини мунтазам ошириб бориш,  ўқув ва ишчи дастурларни оптималлаштириш, иқтидорли ёшларни кафедраларга бириктириш, уларга муносиб шарт-шароитларни яратиш бош режаларимиздан саналади. Шунингдек, хорижий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малака оширишларини ташкил этиш, малакали мутахассис ва тренерларни ўқув жараёнига жалб қилиш, замонавий талабларга жавоб бера оладиган дарслик, ўқув қўлланма ва услубий  тавсияларни тайёрлаш, хориж адабиётларини таржима қилиш, талаба-ёшларнинг сиёсий ва маънавий дунёқарашини шакллантириш устувор вазифаларимиздан ҳисобланади, – дейди факультет декани Норйигит Дусанов.

Факультет таркибидаги кафедраларда таҳсил олаётган талабалар ёки битирувчиларнинг кўпчилиги турли спорт федерацияларининг терма жамоалари таркибида Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирлар, фестивалларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳам ҳисобланишади. Мисол учун 2020 йил 8-26 январь кунлари футбол бўйича (AFC) U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида иштирок этган Футбол назарияси ва услубияти кафедрасининг 12 нафар талабалари муваффақиятли иштироки учун университет ректори Болтабаев Махмуджон Рустамович томонидан муносиб тақдирлаган. 

Университет Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил топганлигининг икки йиллиги муносабати билан спорт фестивали ташкил этишган ва факультет талабалари бор маҳоратларини ишга солиб, эътирофга сазовор бўлишган. 

Факультет талабаларидан иборат терма жамоа  2015 йил 12-22 июль кунлари гандбол бўйича Италиянинг Перамо шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги соҳиби бўлишди. 2018 йил 22-30 декабрь кунлари гандбол бўйича ўғил болалар терма жамоаси Жанубий ва Шарқий Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашди. 2012 йил 3-10 декабрь кунлари Куала Лумпур шаҳрида Жанубий ва Шарқий Осиё чемпионатида гандбол бўйича қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада жамоамиз биринчи ўринни қўлга киритган.  2013 йил 3-10 май кунлари Бухоро шаҳри мезбонлик қилган “Универсиада – 2013” спорт ўйинларининг гандбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги  мусобақаларида ғолибликни тантана қилишган. 2019 йил 20-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳрида волейбол бўйича қизлар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида университет қизлар жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупадан жой олишган. 2019 йил 10-17 ноябрь кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Универсиада – 2019” ҳудудий саралаш мусобақасида волейбол бўйича ўғил болалар жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олишган.

 2019 йил 10-13 октябр кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Универсиада-2019” спорт ўйинларининг баскетбол бўйича саралаш босқичида факультетнинг ўғил болалар ва қизлар жамоаси  биринчи ўринни эгаллашган.

Футбол бўйича 2020 йил 8-26 январь кунлари (AFC) U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида 12 нафар талабалар асосий таркибда иштирок этишган. Бундан ташқари тоғ чанғиси бўйича Арман Гаюпов мамлакат чемпионлигига эга бўлса, волейбол бўйича Сулаймон Яхёпов, Муҳаммадқобул Қобулжонов, Зулфия Абдулхаева, Ферузахон Одилова, Оятхон Ёқубова, Дилмурод Саттаров, Азизбек Қўчқоров, Бахром Асқаров, Бахтиёр Насриддиновлар Ўзбекистон чемпионлари саналишади.

Баскетбол спорт тури бўйича эса Фаррух Искандаров, Муҳаммаджон Пўлатов, Абдулла Эргашев, Темур Арипов, Бахром Асқаров, Бахтиёр Насриддиновлар мамлакат чемпионлари ҳисобланади. Гандбол спорт тури бўйича ҳам Нурхон Холмуродов, Азамат Каримов, Сайфуддин Султонов, Лутфия Уйесинова, Сарвиноз Мухидиллаева, Элёр Эшбоев, Санжар Аҳмедов, Ҳасан Аҳмедов, Сухроб Давронов, Ғанишер Тўғонбоевлар Ўзбекистон чемпионлари бўлишган.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Факультет битирувчиси – Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице–президенти, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ФИФА рефериси бўлиб фаолият кўрсатган Равшан Эрматовни эса барча бирдек фахр билан тилга олишади. 

Факультет ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Спорт федерациялари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда бир қатор хориж олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилган.

Факультетда декан Норйигит Дусанов бошчилигида талабаларнинг маънавий онгини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида йиллик дастур-режа ишлаб чиқилган бўлиб, турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги давра суҳбатлари, бадиий кечалар, фестиваллар ва бошқа турли тадбирлар ўтказилиши одатга айланган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг