UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

16 окт 19:19
Янгиликлар

Волейбол

ЎзДЖТСУ 65 ЁШДА: Кўзгуда – волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси

Хабарингиз бор, биз сайтимиз орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассис-кадрлар тайёрлайдиган, мамлакатимизда ягона бўлган олий таълим муассасаси – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ташкил этилганлигининг 65 йиллиги муносабати билан туркум мақолалар тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этиб боряпмиз.

Навбатдаги мазкур саҳифамизда эса университетнинг Спорт ўйинлари факультети негизидаги Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси тарихи ва бугунига назар соламиз. 

Илк бор 1955 йилда институт сифатида ташкил этилган пайтда волейбол, баскетбол, футбол, теннис, қўл тўпи ва сузиш бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини амалга ошириш мақсадида кафедрага асос солинди. 1956-1957 ўқув йилида кафедра таркибидан сузиш ихтисослиги ажратилди.

1959 йилда кафедра мамлакатимизда биринчи бор ўзининг 36 нафар олий маълумотли мутахассисига эга бўлди ва бу ёш мутахассислар кейинчалик ушбу спорт турларини ривожлантириш учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига тақсимланишди.

1966-1967 ўқув йилида кафедрадан футбол ва қўл тўпи ихтисосликлари мустақил кафедра сифатида фаолият олиб бориш учун ажралиб чиқди. 2000 йилга келиб эса кафедра Спорт ва миллий ўйинлар кафедраси деб атала бошланди.

Университетга асос солинган кундан бошлаб (1955 йил) спорт ўйинлари кафедрасининг биринчи мудири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер В. Х. Шнуров бўлиб, у кафедрага 1960 йилга қадар раҳбарлик қилди. Турли йилларда кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Г. Л. Кешишев (1960-1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер В. Ф. Шведукс (1968-1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер И. И. Ицков (1970-1972), профессор О. Т. Расулев (1972-1974), доцент А. Ш. Қосимов (1974-1984), профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Л. Р. Айрапетянц (1984-2016), педагогика фанлари номзоди, доцент М. А. Қодирова (2016-2018) каби тажрибали мутахассислар бошқариб келган бўлишса, 2018 йилдан Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси номи остида қайта ташкил этилди ва ўшандан буён халқаро тоифадаги спорт устаси Светлана Фёдоровна Ашуркова кафедра мудири сифатида раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Кафедранинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан кўплаб монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, услубий қўлланмалар, услубий тавсияномалар, илмий мақола ва тезислар тайёрланиб, нашр этилган. Кафедра ўқитувчилари, аспирантлари, мустақил тадқиқотчилари, магистрантлари ҳамда талабалари томонидан спорт, ўқув ва касбий-меҳнат фаолияти амалиётига турли тавсиялар татбиқ этилган.

Кафедранинг фан доктори илмий даражаси ва профессор унвонига эга бўлган битирувчилари ва ўқитувчилари номини келтириб ўтмаса бўлмас. Чунки қуйидаги профессор-ўқитувчилар, мутахассислар кафедрада мавжуд спорт турларини ривожлантириш, талабаларнинг етук мутахассислар бўлиб етишишида, қолаверса, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг кенг ривож топишида муносиб ҳисса қўшгани айни ҳақиқат. Л. Р. Айрапетянц, И. А. Кошбахтиев, О. Т. Расулев, О. А. Рихсиева, Т. С. Усмонхўжаев, Ч. Р. Алимхўжаева, Х. А. Ботиров, В. П. Безверхов, А. В. Дукальская, А. Ш. Қосимов, А. А. Пўлатов, Г. М. Сергеевлар шулар жумласидан. 

Шунингдек, кафедра битирувчилари ва ходимлари орасида Х. Аббосов, Т. Абрамова, С. Абидов, Л. Айрапетянц, В. Бадаев, Г. Багиров, А. Вохидов, Л. Величко, М. Гальперин, Л. Гурфинкель, Г. Дашевский, А. Израилов, А. Елкин, Р. Ибрагимов, Р. Ицков, В. Камелзон, Г. Кешишев, В. Киншаков, Л. Лопатин, Н. Прокофева, В. Пушкарев, Н. Степанов, Ф. Султанбеков, И. Ташмухамедов, В. Шведукс, В. Шнуров, Б. Покровскийлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер унвонига эга бўлишган.

Л. Айрапетянц, А. Величко, М. Жуков, В. Кулешов, М.Сиротенко, Н. Степанов, Б. Миродыловлар эса Халқаро тоифадаги спорт усталари саналишади. Р. Аветисян, В. Баусов, Г. Дашевский, Л. Елкин, И. Ицков, Г. Кешишев, А. Конеев, Л. Корчагина, В. Колюжный, В. Пушкарев, Я. Рибальский, В. Шведукс, В. Шнуров, В. Шнуров, А. Пулатовлар миллий тоифадаги ҳакамлар ҳисобланишса, А. Жармухамедов, Р. Салимова, Э. Торникидулар хизмат кўрсатган спорт усталари унвонини қўлга киритишган.

Кафедра фаолият кўрсатган турли йиллар мобайнида унинг таркибида волейбол бўйича А. Багирова, Г. Худяков, В. Бардин, В. Баусов, А. Дукальская, Л. Гаар, Ш. Исмоилов, А. Каримов, Л. Корчагина, Г. Левин, А. Омарова, Б. Покровский, А. Тунян, Г. Худяков, Е. Шмитова, баскетбол бўйича Х. Аббасов, Ф. Ғаниева, М. Галиев, Н. Глебова, Р. Забиров, В. Запускалова, Х. Исматуллаев, Р. Ицков. Л. Кучина, А. Плешаков, А. Портнова, Н. Соколова, В. Сушко, А. Тубалов, В. Тўраходжаев, М. Тўраходжаева, М. Қосимова, М. Қурбонова, Г. Якубовлар талабаларнинг ўз касбларини пухта эгаллашлари учун сабоқ бериб келишган.

Айни пайтда Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедрасида 1 нафар в.в.б. профессор, 2 нафар доцент, 1 нафар педагогика фанлари номзоди, 2 нафар фалсафа доктор (PhD), 4 нафар катта ўқитувчилар, 16 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. 

Кафедрада истеъдодли талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бир қатор талабалар эса миллий терма жамоаларда, спорт клублари таркибида олий лигаларда муваффақият қозонишмоқда. Университетда ташкил этилган айнан волейбол ва баскетбол бўйича ўғил болалар ва қизлар жамоалари талабалар ўртасида ўтказиб келинаётган Универсиада спорт ўйинларида ҳамиша кучли учликдан жой олиб, университет шаънини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Бундан ташқари баскетбол бўйича катта ўқитувчи, баскетбол бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи, “СК МОРУ” клуби бош мураббийи Ботир Мирадилов бошчилигидаги Данил Андреев, Темур Арипов, Элёр Иномов, Эмиль Каюмов, Максим Леонтьев, Абдулла Эргашев каби талабалар 2018-2019 йилларда Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолибликни қўлга киритишган. 2019 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтган халқаро турнирда ҳам олтин медалларга эга бўлишган.

Волейбол спорт тури бўйича ҳам чемпионликка даъвогар бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Кафедрада, шунингдек, ҳамкорлик алоқалари ҳам мустаҳкамланган. Халқаро ҳамкорлик доирасида Беларусь давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт ўйинлари кафедраси, Россиянинг “Наука и просвещение” илмий ҳамкорлик халқаро маркази билан, миллий ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон волейбол ва баскетбол федерациялари, Наманган, Гулистон, Нукус, Қарши, Жиззах, Бухоро олимпия захиралари касб-ҳунар коллежлари, Тошкент туризм коллежи, Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Фарғона вилояти спортўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликдаги алоқалар йўлга қўйилган.

Хуллас, кафедра фаолияти билан боғлиқ ижобий ўзгаришлар ҳақида яна кўп гапириш мумкин. Қисқача қилиб айтганда, бугун кафедрада Светлана Ашуркова бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар университетда яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, белгиланган истиқболли дастур-режалари асосида талабларнинг ўз соҳалари бўйича билимли мутахассис-кадрлар бўлиб етишиши учун ҳар қачонгидан кўпроқ меҳнат қилишмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг