UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0 15:01Бо Никалнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 14:40"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишди. Нега? 0 14:19Мадрид (ATP). Монфисда мағлубият, чоршанбанинг барча натижалари битта хабарда 0 13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0

24 авг 09:22
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат соҳасида амалга оширилаётган ишлар

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги “Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ-1559-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида, хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими ташкил этилган. Университетда ўтган давр мобайнида ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантиришда О. Пулатов, А. Ҳакимов, Н. Ғаффоров каби етук мутахассис-кадрлар муваффақиятли фаолият кўрсатган. Бугунги кунда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор вазифасида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мирзанов Шерзод Сирлибоевич фаолият олиб бормоқда.

Мазкур йўналишнинг асосий мақсади – жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимизга, миллий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатлар орқали ҳаётга тарғиб эта оладиган шахсларни шакллантиришдан иборат.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат йўналишининг асосий вазифалари – университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, бу борада мамлакатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан талаба-ёшларни таништириб боришдир. 

Мазкур мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича университетда бир қатор маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда. Хусусан, биргина 2019-2020 ўқув йили давомида талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида “Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қаршимиз”, “Одам савдосининг салбий оқибатлари”, “Терроризм ва диний экстремизмга қарши қурашнинг маънавий-маърифий усуллари” мавзуларида 30 дан ортиқ соҳа мутахассислари, ИИБ, прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда учрашувлар, туркум тадбирлар, ижодий танловлар ташкил этилган.

Университетда коррупцияни олдини олиш борасида 2019-2020 ўқув йили давомида “Коррупциясиз соҳа”, “Таълим коррупциядан ҳоли ҳудуд”, “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзуларида 40 дан ортиқ тадбирлар, учрашувлар, очиқ мулоқотлар, танловлар ташкил этилган, социологик тадқиқотлар ўтказилган.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат соҳаси бўйича университет кўплаб ҳамкор ташкилотлар – Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда республика миқёсидаги тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Жумладан, 2019 йил 4-6 октябрь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 7 та давлатдан 300 нафар ёшлар иштирок этган халқаро “Спорт саммити” ташкил этилди. Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда “Спорт маликалари” тадбири ўтказилди, “Мўътабар аёл” номли республика тадбирида фаол ҳамкорлик қилинган.

Шерзод МИРЗАНОВ, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор: – Янги ўқув йилида ҳам бешта муҳим ташаббус доирасида талабаларни мусиқа, театр ва адабиёт соҳасида қизиқишларини ошириш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар” клуби ва театр студияси фаолиятларини такомиллаштириш, ЎзДЖТСУ музейи фаолиятини йўлга қўйиш, бешта муҳим ташаббус марказини ташкил этиш, 22 та спорт туридан “Ҳоким кубоги”, “Университет кубоги” мусобақаларини ташкил этиш, Чирчиқ шаҳар маҳалла ёшлари учун сузиш, енгил атлетика, оғир атлетика, гимнастика, бадиий гимнастика, кураш, белбоғли кураш, самбо, таэквондо спорт турларидан бепул ва имтиёзли тўгараклар фаолиятини қайта йўлга қўйиш, талабалар ўртасида онлайн спорт мусобақаларини ўтказиш каби қатор вазифалар режалаштирилган. Бу сингари маънавий ва маърифий устувор вазифаларни амалга оширишимиз учун университетда етарлича шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида 2019-2020 ўқув йили давомида 150 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилган. Хусусан, университет тасарруфидаги талабалар турар жойида 5 та ташаббус бўйича мусиқа, компьютер, китобхонлик ва тикувчилик хоналари ташкил этилган ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланган. Университетнинг ўқув биносида мусиқа, китобхонлик хоналари ташкил этилган ва мусиқа асбоблари, илмий ва бадиий китоблар билан таъминланган. Университетнинг ҳар бир факультетида “Қувноқлар ва зукколар” жамоалари ва “Театр студияси” гуруҳлари ташкил этилган ҳамда жамоалар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларида мусобақалар, маданий-маърифий чиқишлар ўтказиб келинади.

2019-2020 ўқув йили давомида, шунингдек, 22 та спорт туридан университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари ўртасида 30 дан ортиқ спорт мусобақалари ўтказилган. Ўқув йили давомида 20 дан ортиқ китобхонлик тадбирлари ташкил этилган. 2019 йилнинг март-май ойлари давомида “Нотаниш дўстимга китоб” рукни остида университет талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан тақдим қилинган 5000 дан ортиқ бадиий ва илмий китоблар Тошкент вилоятининг чекка туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларига беминнат совға сифатида тақдим қилинган. Чирчиқ шаҳридаги маҳалла фуқаролари йиғинлари ёшлари учун футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика, сузиш, гимнастика, бадиий гимнастика тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Мазкур амалий чора-тадбирлар натижасида 2019-2020 ўқув йили давомида университет талабалари орасидан 1 нафар Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти, 2 нафар Ибн Сино, 1 нафар Ислом Каримов номли давлат стипендиялари соҳиблари, 7 нафар спортчилар, 1 нафар ўқитувчи “Ўзбекистон ифтихори” давлат мукофоти билан тақдирланди. 67 нафар халқаро спорт мусобақалари ғолиблари, 150 дан ортиқ Республика спорт мусобақалари ғолиблари етишиб чиққан. 10 нафар талаба-спортчилар Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган. 5 нафар талаба-ёшлар, 3 нафар профессор-ўқитувчилар “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан, 1 нафар доцент “Соғлом авлод учун” ордени билан билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари ўртасида 2020 йилнинг июнь-июль ойларида 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган “Йил олийгоҳи” онлайн танловида университетнинг “Олимп” жамоаси фахрли 3-ўринли эгаллаган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида жойлашган 42 та умумий ўрта таълим мактабларида университетнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари бириктирилган ҳолда 100 дан ортиқ маҳорат дарслари ташкил этилган. Самарқанд, Жиззах, Хоразм вилоятлари халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда 2019 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида 100 дан ортиқ чекка қишлоқлардаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшларига университет профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарслари”, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилган. Мазкур чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларига 1000 дан ортиқ бадиий ва илмий адабиётлар, 400 дан ортиқ спорт жиҳозлари беминнат тақдим қилинган. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳар йили футбол бўйича умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳоким кубоги”, “Прокурор кубоги”, “Университет кубоги” каби мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Жамолиддин Маманов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг