UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

27 мар 12:46
Янгиликлар

Тадбирлар

“ЎзДЖТСУ 65 ёшда” номли мегатанлов ғолиблари тақдирланди. Улар орасида сайтимизнинг икки мухбири ҳам бор + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУТанлов
Бугун 27 март куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда” номли мегатанлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоасининг жисмоний тарбия ва спорт, илму маърифат ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни кенг ёритиш, университетда кўп йиллар фаолият кўрсатган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган фидоий устозлар, спортчилар тўғрисида жамоатчиликни кенг таништириш мақсадида “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда” номли мегатанлов 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб эълон қилинди.

Танлов миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари ўртасида “Энг яхши журналистик материал” ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалари ўртасида “Энг яхши мақола” номинациялари бўйича 2020 йилнинг 1 июнидан 31 августга қадар ўтказилди.

- Мегатанловнинг аҳамиятли жиҳати барча профессор-ўқитувчиларини ҳамда талаба-ёшларини оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида ва  университет сайтида олийгоҳнинг тарихи ва бугуни акс этган мақолалар билан фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мана шу каби танловлар университетимиз тарихи ва спорт соҳасида, таълим тизимида тутган ўрнини талаба-ёшларга етказибгина қолмасдан уларнинг ўзи таълим олаётган олийгоҳдан фахрланиб юришлари учун замин яратиши шубҳасиз, – дейди университетнинг Ўқув ишлари бўйича проректори И. Аҳмедов. 

Ушбу танловнинг “Энг яхши журналистик материал” номинациясига миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари томонидан 50 дан ортиқ  материаллар электрон ва босма шаклида келиб тушди. Афсуски, коронавирус пандемияси сабаблими олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари “Энг яхши мақола” номинациясида кўнгилдагидек иштирок этмади.

Тадбирда Мегатанловнинг “Энг яхши журналистик материал” номинацияси бўйича:

- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Sport» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «Болалар спорти, оммавий спорт ва халқ ўйинлари» бош муҳарририятининг бош муҳаррир ўринбосари Акбарали Аллаев 1-даражали диплом; 

- Olamsport.com сайти мухбири Илҳом Раҳмонов 2-даражали диплом; 

- “Sport”,   “Спорт+”, “Ўзбекистон футболи” газеталари бош муҳаррири Мирзаҳаким Тўхтамирзаев  ва Olamsport.com сайти мухбири Азиз Тўхтамуродовлар 3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Мегатанловнинг олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича фаол иштирок этган Чирчиқ давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Лутфулло Ахатов ва Ажиниёз номидаги НукусДПИ, Жисмоний маданият факультети, Хотин-қизлар спорти йўналишининг 3-босқич талабаси Дилдора Қурбоноваларга университетнинг ташакурномаси тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг