UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0

23 янв 20:41
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУ доценти IKAнинг халқаро лицензиясини қўлга киритди

Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан Кураш мураббийлариинг халқаро даражасини белгилаш тизими жорий этилган.

Мазкур тизимга асосан  эндиликда Кураш мураббийлари Халқаро Кураш институти томонидан ташкил этиладиган ўқув семиналарида иштирок этиши ва Халқаро Кураш ассоциациясининг бир неча босқичли имтиҳонларидан юқори натижаларга эришса IKAнинг B лицензиясини қўлга киритади.

IKAнинг B лицензияси соҳиблари Халқаро Кураш асоциацияси таркибидаги барча миллий федерацияларда бош мураббий сифатида фаолият юритиш имтиёзига эга ҳисобланади.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт Университети Кураш факультети доценти, педогогика фанлри бўйича фалсафа доктори Шуҳрат Келдиёров Халқаро Кураш ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон томонидан IKAнинг B лицензияси билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университетида ташкил этилган Маразий ва Ғарбий осиё мамлакатлари Кураш мураббийлари онлайн семинари якунида бўлиб ўтди.

Шуҳрат Келдиёровга халқаро лицензия гувоҳномасини  IKA Президенти номидан  Халқаро Кураш ассоциацияси Бош котиби Умид Якубов, Ассоциация техник директориМуҳаммад Реза Нассерий ва Халқаро Кураш институти Рекори Ҳабибулла Тожиевлар тантанали тарзда топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг