UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

11 апр 20:45
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУда 1 йиллик сарҳисоб ва 2021 йилги режалар муҳокамаси

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган “Эътироф-2020” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, университет проректорлари, деканлар, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбирда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев нутқ сўзлаб, университетнинг бир йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиб,
 2021 йилги режалар ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ректор кириш сўзида университет жамоасига университетнинг таълим сифатини юксак босқичга кўтариш, бунинг учун “Ҳар қандай талабага талаб битта - унинг билими” шиори асосида елкама-елка бўлиб, Ватан равнақи, ёшлар келажаги учун бор билимим ва тажрибани сафарбар этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.  

Университетда анъанага айланиб бораётган “Эътироф” мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида университетда ва спорт соҳасида турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш профессор-ўқитувчи ва ходимларни тақдирлайди ҳамда уларга эътироф кўрсатилади. 

Ушбу тадбирда ҳам спорт соҳасида кўплаб малакали спортчи кадрларни етиштиришда узоқ йиллик меҳнатлари ҳамда университет ривожига қўшган улкан ҳиссалари учун фахрий устозлар, проффессор-ўқитувчилар тақдирландилар. 

Шу билан бирга 2020 йилда университетда мустақил изланувчи сифатида PhD илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб борган ва ҳимоя қилган аёл ўқитувчиларга пул мукофотлари топширилди. 

Университетнинг “Йил ўқитувчиси” номинацияси бўйича: 

- Зотова Елена Алексеевна - Спорт психологияси ва педагогикаси кафедраси ўқитувчиси;

-  Давлетярова Лайло Баходировна - Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси; 

- Ахматжонов Дониёр Карим ўғли - Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси;   

- Болтаева Иқбол Тожибоевна - Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти; 

- Бердиева Дилновоз Тошкановна - Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси ўқитувчиси эътироф этилди. 

“Йилнинг энг фаол илмий тадқиқотчиси” номинацияси бўйича педагогика фанлари доктори, профессор Керимов Фикрат Азизович;

 “Йилнинг энг фаол гуруҳ мураббийи” номинацияси бўйича Қишки спорт турлари кафедраси ўқитувчиси Жўраев Иброхим Боходир ўғли;

“Йилнинг энг фаол спортчи тренери” номинацияси бўйича Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси Акмонов Ботир Омонбоевич;

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” номинацияси бўйича Спорт ўйинлари факультети декани Дўсанов Норйигит Эрназарович;

“Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси” номинацияси бўйича Қишки спорт турлари кафедраси ўқитувчиси Хожиев Шохрух Саиджаппар ўғли;

“Йилнинг энг яхши адабиёти муаллифи” номинацияси бўйича Адаптив жисмоний тарбия ва спорт ўқув қўлланмаси учун Миржамалов Меҳриддин Хайриддинович;

“Йилнинг энг жонкуяр хўжалик ходими” номинацияси бўйича университет спорт база мудири Абдуллаев Мадамин Турабоевич;

“Йилнинг энг намунали ишчиси” номинацияси бўйича университет омборхона ишчиси Шомирзаев Алишер Уткурович тақдирландилар.

Шунингдек, “Йилнинг энг фаол кафедраси” номинацияси бўйича Қишки спорт турлари кафедраси эътироф этилди.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг