UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

23 апр 11:55
Янгиликлар

Кураш, Тадбирлар

ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида миллий қадриятимиз ҳисобланган кураш ривож йўлида яна бир тадбир ўтказилди.

Ўзбек миллий спорти — курашнинг халқаро нуфузини илмий ва амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган “Кураш спортини ривожлантиришнинг назарий-амалий аспектлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманнинг ялпи мажлиси ҳамда кураш мураббийларига халқаро "B" тоифали лицензия учун мўлжалланган “Уч ойлик онлайн курс”нинг бир ҳафталик амалий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги, ЎзДЖТСУ хусусан, ЎзДЖТСУнинг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси, Халқаро кураш институти ва Халқаро кураш ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳанинг етакчи олимлари ҳамда 15 дан ортиқ давлатдан 30 нафардан зиёд хорижий мутахассис иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган тадбир Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудовнинг кириш сўзи билан очилди. Шунингдек, маросимда Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулла Тожиев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Элдор Раҳмонов, Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Муҳаммад Резо Нассири, соҳа мутахассислари, Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этиб, курашнинг глобал миқёсда оммалашуви, мураббийлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Анжуманда спорт соҳасининг етакчи олимлари билан бир қаторда дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 30 нафардан зиёд халқаро мутахассислар иштирок этмоқда ва улар орасида кураш мураббийлари учун ташкил этилган “Уч ойлик онлайн курс”нинг якуний босқич қатнашчилари ҳам бор. 

Мазкур курс мураббийларнинг касбий салоҳиятини ошириш, халқаро стандартлар асосида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Анжуман ялпи мажлиси доирасида маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан долзарб ва инновацион мавзуларда маърузалар тақдим этилди. 

Жумладан, Корея, Мальта, Италия ва Хитой Тайпейи каби давлатлардан келган экспертлар курашнинг замонавий биомеханикаси, спортчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини 3D технологиялар ёрдамида таҳлил қилиш, шунингдек, кураш педагогикасининг ижтимоий аҳамиятига оид илмий ёндашувлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Куннинг иккинчи ярмида ЎзДЖТСУ кураш залида халқаро кураш мураббийлари семинарининг амалий босқичи бошланди. Унда иштирокчилар кураш усулларининг тўғри бажарилиш техникаси бўйича халқаро кураш ассоциацияси бош котиби, IKA ўқув бўлими бошлиғи Муҳаммад Реза Нассири ҳамда халқаро экспертлар Ажмал Исақ Заи, Шуҳрат Қурбонов ва Феруз Бобомуродов томонидан ўтказилган амалий машғулотлар орқали ўз билим ва тажрибаларини янада мустаҳкамлашди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур халқаро илмий-амалий анжуман кураш спортини илмий асосда ривожлантириш, инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

Айни пайтда анжуман ўз ишини шуъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирмоқда. Унда мутахассислар томонидан кураш спортини ривожлантиришнинг турли жиҳатлари, жумладан, тайёргарлик жараёнлари, методик ёндашувлар ва замонавий технологиялар қўлланилишига оид масалалар чуқур муҳокама қилинмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг