UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

07 сен 11:02
Янгиликлар

Кураш

ЎзДЖТСУда миллий кураш куни кенг нишонланди

Кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси томонидан 6 сентябрь – Кураш миллий спорт куни мунбосабати билан университет Очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Университет кураш залида ўтган мусобақада дастлаб беллашувларнинг тантанали очилиш  маросими ташкил этилди. 

Маросимда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, олимпия ўйинлари совриндори, кураш ва дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Абдулла Тангриев, ЎзДЖСТУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Нуриддин Чоршамиев ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди.

– Бугун 6 сентябрь – кураш миллий спорти куни жойларда тантанали нишонланмоқда, - дейди Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Нуриддин Чоршамиев. – Қувонч билан таъкидлаш жоиз, миллий курашимиз дунё бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда. Бугун ўзбек кураши дунёнинг 140 та мамлакатида ўз ўринини топган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябридаги қарорига кўра 6 сентябрь - кураш миллий спорти куни деб белгиланган.

Шу боис, ҳар йили ушбу санани муносиб тарзда ўтказиш учун университетимизда тадбир ташкил этилиб, мусобақа ўтказиш анъанага айланган. Халқимизнинг кўп минг йиллик қадриятларини ўзида мужассам этган курашни ёшлар ўртасида янада тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш, қолаверса, миллий спорт турларимиз бўйича муносиб кадрлар тайёрлаш ҳам асосий мақсадларимиздан саналади.

Муросасиз тарзда ўтган мусобақада қуйдаги  полвонлар кучли  учликдан  жой олишга муваффақ  бўлишди. 

66 кг вазн тоифаси

1. Фаёз Эргашев (ЎзДЖТСУ) 

2. Исломбек Каримов (ЎзДЖТСУ) 

3. Фирдавс Нарзуллаев (ЎзДЖТСУ) 

3. Зайниддин Низомиддинов (ЎзМУ)

73 кг вазн тоифаси

1. Ибрат Жумабоев (ЎзДЖТСУ) 

2. Элнур Нормуродов (ЎзДЖТСУ)

3. Давлатбек Ёқубов (ЎзДЖТСУ)

3. Дониёр Бахтиёров (ЎзДЖТСУ)

81 кг вазн тоифаси 

Ҳумоюн Мелимаматов (ЎзДЖТСУ)

2. Самандар Абдуғаффоров (ЎзДЖТСУ)

3. Отабек Нормуродов (ЎзДЖТСУ)

3. Темур Кенжаев (ЎзДЖТСУ)

+81 кг вазн тоифаси

1. Абубакр Абдураззоқов (ЎзДЖТСУ) 

2. Муҳаммад Саъдуллаев (ЎзМУ)

3. Мурод Нурматов (ЎзДЖТСУ)

3. Шоҳрух Шомуродов (ЎзМУ)  

Барча вазн тоифаларида медалларни қўлга киритган талаба-спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг