UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

10 сен 11:00
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги ўқув йили олдидан байрам тадбири ўтказилди.

Университет раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги масъуллари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари, фахрий устозлар, профессор-ўқитувчилар, таниқли спортчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, Париж шаҳрида бўлиб ўтган 33-ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз қўлга киритган тарихий ғалабаларни алоҳида қайд этиш зарур. 

Cаккизта олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллашида спорт университети талаба-спортчиларининг, мураббийларнинг алоҳида ўрни борлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўқитувчи-мураббийлари ва талабалари хусусан, университет собиқ талабаси, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Баҳодир Жалолов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Абдумалик Халоқов, Диёра Келдиёрова, Музaффaрбек Тўрабоев, мураббий Фаррух Қиличевнинг камолотга эришишида ушбу даргоҳнинг ўрни беқиёслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, университет талаба-ёшлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, 2156 ўринга мўлжалланган талаблар турар жойи, маданият саройи, турли спорт машғулотларига мўлжалланган мажмуалар ёшлар ихтиёрига топширилганлиги ўқув йили мазмунли ўтишидан далолатлиги, бу, давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик эканлиги билдирилди.

Чирчиқ шаҳар ҳокими М. Абдураҳимов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Р. Маткаримов ва бошқалар янги ўқув йилида талаба-ёшларни чуқур билимга, спорт кўникмаларига эга бўлиш асносида ўз мутахассисликлари бўйича малакали мутахассис бўлиб етишиб чиқиши ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан ютуқлар ёр бўлишини тилашди. 

Тадбир давомида университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва доимий изланишда бўлган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда мураббийларга илмий даража ва унвонлар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг