UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:07Уайт Стриклендга жавоб қайтарди: "У яқинда янги шартнома имзолади" 0 10:36Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" "Ал Садд"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Шабаб Ал Аҳли"га ютқазди + ВИДЕО 0 10:05Сауль Альварес бугуннинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 09:34Тим Цзюнинг кейинги рақиби маълум бўлди 0 09:03Мурадовга илк мағлубиятни тақдим этган Мёршарт фаолиятини якунлади 0 08:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Галатасарой"ни мағлуб этди, МЮ ва "Интер"да мағлубият, "Бавария"да дуранг + ВИДЕО 0 08:01WBA сайтида Мунгиянинг кейинги жанги бўйича маълумот пайдо бўлди 0 19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

07 сен 13:18
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Тадбирлар

ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори!

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2026/2027-ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маросимни университет ректори Рашид Маткаримов очиб бериб, янги ўқув йили остонасида турган талабаларни самимий муборакбод этди.

Ректор ўз табригида талабалик — инсон ҳаётидаги энг унутилмас ва масъулиятли даврлардан бири эканини таъкидлаб, ёшларни билим олишга, изланишга, спорт билан шуғулланишга, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ҳамда университет шаънини муносиб ҳимоя қилишга чорлади.

Тантанали маросимда университетнинг фахрий устозлари билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Муқум Арзиқулов, Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Абдулла Тангриев, Сидней-2000 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” Рустам Саидов, WВА йўналишида собиқ жаҳон чемпиони, “Дўстлик” ордени соҳиби Исроил Мадримов ҳамда бошқа таниқли спорт юлдузлари иштирок этдилар.

Меҳмонлар талаба-ёшларни янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий муборакбод этиб, уларга таълим ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, илмий изланишларида юксак натижалар ҳамда спортда янги зафарлар тиладилар.

Шундан сўнг университетнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларига Турон фанлар академиясининг академиги фахрий унвонлари ҳамда илмий даража ва илмий унвонлар тантанали равишда топширилди. Илмий унвон олганлар орасида Исроил Мадримов ҳам бор. У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси ҳамда доцент унвонига эга бўлди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг