UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0

25 июл 00:19
Янгиликлар

Спорт курашлари

Озодбек Жаҳон чемпионлиги учун гиламга чиқади, яна икки курашчимизда бронза учун имконият бор

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилаётган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Бугун жаҳон чемпионатининг сўнгги куни юнон-рум кураши баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бугун Олимжон Қурбонов ва Бахтиёр Сайфиев мураббийлигидаги 3 нафар классигимиз жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқади.

Қувонарлиси, кечаги саралаш беллашувларида муваффақиятли иштирок этган Озодбек Халимбоев финал йўлланмасини қўлга киритди. 45 кг вазн тоифасидаги курашчимиз 1/8 финалда исроиллик Амаре Фетенени 7-0, 1/4 финалда арманистонлик Левон Мартиросянни 6-0, 1/2 финалда эса грузиялик Анри Хозреванидзени 11-0 ҳисобида доғда қолдирди. Бугун у жаҳон чемпионатининг олтин медали учун украиналик Никита Дементьевга қарши гиламга чиқади. 

60 кг вазндаги курашчимиз Азизбек Йўлдошев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида россиялик Абдулла Салимов, 92 кг вазн тоифасидаги Жавлон Тиркашев эса Вишал Вишал (Ҳиндистон) - Актан Сазикбаев (Қирғизистон) баҳси ғолиби билан учрашади. Тиркашев бўлажак рақибини мағлуб эта олса, бронза медали учун россиялик Тимур Чернишевга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг