UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 сен 14:02
Янгиликлар

Футбол

ЎзПФЛ тўпларни яширган "Навбаҳор", қайдномани кеч топширган "Пахтакор" ҳамда бошқаларни жаримага тортди

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир қатор ишлар кўриб чиқилди.

"Йиғилишда эслатиб ўтилган, бироқ Тартиб-интизом қўмитаси ваколатига кирмайдиган, аммо "2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг бузилиши ҳолатлари бўйича ЎзПФЛ томонидан жарималар белгиланади. 

Унга кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ¼ финалидан ўрин олган "Навбаҳор лочинлари" — "Пахтакор" учрашувида Регламентнинг 2 та банди бузилган. Биринчи навбатда “Пахтакор” футбол клуби 15.8-банд бўйича қайдномага кириши лозим бўлган шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал эмас, балки 60 дақиқа аввал тақдим этган. Бу ҳолат учрашув комиссарига 15.4-банд орқали изоҳланган. Ваҳоланки, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси жамоа учун эмас, комиссар учун тегишли ҳисобланади. Мазкур ҳолат ОАВ ходимлари, жумладан, учрашувларни телетрансляция қилувчи "Спорт" телеканали, қолаверса, мезбон жамоа эътирозига сабаб бўлган. Боиси "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби беллашув комиссарига қайднома бўйича шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал тақдим этган. Регламент бандининг тўғридан-тўғри бузилишидан келиб чиқиб, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Мазкур беллашувнинг сўнгги 20 дақиқасида "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби расмийлари томонидан Регламентнинг 16.11-бандидаги ҳолатга зид ҳаракатларни амалга ошириш бошланган. Талаб бўйича майдондаги тўп билан қўшиб ҳисоблаганда учрашувни тезроқ давом эттириш мақсадида 8 та тўп ҳозирлаб қўйилиши лозим. Шунга қарамай, мезбон жамоа ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" клуби расмийлари тўп узатиб турувчи болалар қўлидаги тўпларни яширишга ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатга ЎзПФЛ вакиллари аралашганидан кейин майдон атрофида 3 та тўп қолдирилган. Қолган тўплар масаласи эса изоҳсиз қолган. Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби жаримага тортилди. 

Маълумот учун, Coca Сola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Навбаҳор лочинлари" учрашувида ҳам мезбонлар томонидан шундай ҳаракатни амалга оширишга уриниш комиссар томонидан қайд этилган. Бироқ ЎзПФЛ комиссарининг талабидан кейин майдондаги 8 та тўп ўз жойида қолдирилган.   

Шунингдек, Coca Сola Суперлигаси 18-туриндан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" учрашуви якунида меҳмонлар матбуот хизмати томонидан учрашув расмийларига нисбатан айбловлар эълон қилинган материал чоп этилди ва клуб жаримага тортилди. Боиси, "Металлург" футбол клуби Регламентнинг 14-бобидан келиб чиқиб, қайдномага расмий эътироз киритмади. Шундан келиб чиқилса, бу ерда клуб позицияси бир хил эмаслигини кўриш мумкин. Ҳар бир футбол клубида учрашув расмийларининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига нисбатан, шунингдек, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатларга эътироз билдириш ҳуқуқи мавжуд. Буни қандай амалга ошириш масалалари Регламентга кўрсатиб ўтилган", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг