UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

14 май 07:37
Янгиликлар

Дзюдо

Пара дзюдочиларимиз илк кунги баҳсларда 5 та медаль қўлга киритишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Oзарбайжоннинг Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран при мусобакаси бошланди.

Дунёнинг 35 давлатидан 212 нафар пара дзюдочи иштирок этаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. 

Қувонарлиси, мусобаканинг биринчи кунги баҳсларидаёқ дзюдочиларимиз жами 5 та медални қўлга киритишди, шундан 2 таси олтин! Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруз Саидов, -81 кг вазнда татамига чиққан Давурхон Кароматов барча рақибларини мағлуб этиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. 

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева ((-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди. 

Биринчи кунги баҳслар якунига кўра Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учтадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Озарбайжон терма жамоаси бу борада пешқадам. Кучли учликка биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган Украина терма жамоаси якун ясаган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг