UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

17 дек 10:11
Янгиликлар

Пара камондан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди

Боёвут туманидаги 1-сонли спорт мактабида пара камондан ўқ отиш бўйича Сирдарё вилоят қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Унда юртимизнинг турли вилоятларидан келган 70 яқин матонатли ва иродали спортчилар 2 кун давомида ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Мусобақа аввалида туман ҳокими Дилфуза Ўролова сўзга чиқиб, имконияти чекланган бўлса-да, пара спортнинг турли йўналишларида муваффақият қозонаётган, халқаро мусобақаларда, Паралимпия ўйинларида ўз маҳоратини намойиш қилаётган пара спортчилар, улар эришаётган ютуқлар тўғрисида гапириб, пара спортчиларга омад тилади.

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда пара спортчилар камондан ўқ отиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Эркаклар ўртасида ўтган мусобақада қашқадарёлик Убайдулла Имомқулов, бухоролик Ортиқжон Бобоқулов, тошкентлик Абдуваҳоб Қирғизбоев, Умиджон Комилжонов, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда бухоролик Сабинабону Бақоева, Шаҳрибону Ваҳобова, тошкентлик Шоҳидахон Тўраева, Мадина Рўзиевалар ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва иштирокчиларга мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг