UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0

16 авг 13:02
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Венгрияга йўл олишди

17-27 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каноэ спорти бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 80 га яқин давлатидан 500 нафардан зиёд спортчининг иштироки кутилмоқда. 

Шуни айтиб ўтиш лозимки, жаҳон чемпионати ғолиблари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. 

Венгриядаги жаҳон чемпионатида беш нафар ҳамюртимиз мусобақа медаллари ҳамда Токио Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун баҳс олиб боради. 

Терма жамоамиз таркиби:

Шаҳноза Мирзаева (KL-3), 

Азизбек Абдулҳабибов (KL-2),

Павел Сулейманов (KL-3),

Хаитмурод Шерқўзиев (VL-3),

Ҳасан Қўлдошев (KL-2) 

Спортчиларимиз билан бирга Жаҳон чемпионатига пара каноэ бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Ниёзхўжа Тешабоев, мураббийлар Атём Кармеев ва Элдор Яхшибоев ҳам йўл олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг