UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0

02 дек 17:20
Янгиликлар

Паралимпия

Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди

Ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари билан биргаликда V Пара Осиё ўйинлари мезбони ҳам ўзгарди.

Аслида, ҳар икки мусобақа 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ ўйинлар учун қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасида қурилиш ишлари кечиккани ва мусобақа стартига қадар спорт мажмуалари шай ҳолатга келишининг имконсизлиги туфайли Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Осиё Олимпия кенгашига вазият бўйича хат юборган.

Шундан сўнг, ООК Ижроия қўмитаси бугун ўтказилган йиғилиш давомида ўйинлар мезбони ўзгарганини хабар қилди.

Маълум бўлишича, пойтахтимиз Ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари билан биргаликда V Пара Осиё ўйинларини ҳам ўзида қабул қилмайди. Пара ўйинлар қайси шаҳарда ўтказилиши бўйича ҳозирча маълумот берилмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг