UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0

07 сен 06:31
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдочиларимиз илк кунги баҳсларда 5 та медаль қўлга киритишди, 3 таси олтин!

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатига старт берилди.

Австралия, Хитой, Индонезия, Ҳиндистон, Эрон, Япония, Ж.Корея каби 13 та давлатдан ташриф буюрган парадзюдочилар беллашаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон парадзюдо терма жамоаси 11 кишилик таркиб билан иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда Паралимпия ассоциациясм матбуот хизмати.

Дастлабки кунги баҳслар ўзбекистонлик парадзюдочилар учун омадли келди. Хусусан, Паралимпиада чемпиони Шерзод Намозов -60 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, -73 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Феруз Саидов турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида Севинч Салаева (-52 кг) ва Парвина Самандарова (-57 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибаларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. -75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган яна бир ҳамюртимиз Лобар Хуррамова эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионати.

Эркаклар:

-60 кг: Шерзод Намозов – олтин медаль
-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль

Аёллар:
-52 кг: Севинч Салаева – олтин медаль
-57 кг: Парвина Самандарова – олтин медаль
-48 кг: Лобар Хуррамова – кумуш медаль

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг