UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

08 сен 11:07
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдочиларимизнинг Козоғистондаги муваффақиятли юриши давом этади

Ўзбекистонлик спортчиларнинг парадзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатидаги муваффақиятли юруши давом этмоқда.

Қозоғистоннинг Атирау шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу турнирнинг иккинчи кунида ҳамюртларимиз жами 6 та медални қўлга киритишди.

Давурхон Кароматов (-81 кг), Шариф Ҳалилов (-100 кг) ҳамда Ширин Шарипов (+100 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалларга сазовор бўлишди. -90 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Шуҳрат Бобоев, ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Васила Алибоева (-70 кг) ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлади ва олтин медалга эга чиқди. Яна бир парадзюдочимиз Нафиса Шерипбаева (-63 кг) эса мусобақанинг кумуш медали соҳибасига айланди.

Ҳозирча терма жамоамиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, умум жамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда.

Мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда спортчиларимиз жамоавий баҳсларда иштирок этишади. Терма жамоамиз вакилларининг дастлабки рақиблари жанубий кореялик парадзюдочилар бўлишади.

Эркаклар:

-81 кг: Давурхон Кароматов – олтин медаль

-100 кг: Шариф Ҳалилов – олтин медаль

+100 кг: Ширин Шарипов – олтин медаль

-90 кг: Шуҳрат Бобоев – кумуш медаль

 

Аёллар:

-70 кг: Васила Алибоева – олтин медаль

-63 кг: Нафиса Шерипбаева – кумуш медаль

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг