UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 сен 13:33
Янгиликлар

Токио-2020

Паралимпия. 32 нафар спортчимиз 31та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари учун XV Паралимпия ўйинлари якунланди.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган паралимпиячиларимиз якундан тарихий натижани қайд этишди. 

Ана шу 32 нафар спортчимиз мусобақада жами 31та медални қўлга киритишди. Медаллардан 8тасининг олтин эканлиги ҳар биримизга фахру ифтихор бахш этади. Шунингдек, терма жамоамиз ҳисобида яна 6та кумуш ҳамда 17та бронза медали ҳам бор.


Ушбу натижа эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида умумжамоа ҳисобида ўзи учун биринчи ўринни нақд қилган Хитойдан сўнг иккинчи поғонани банд этди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса Украинадан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Украина умумжамоа ҳисобида кучли учликни якунлаб тургани диққатга сазовор.  

Терма жамоамизга энг кўп олтин медалларни дзюдочиларимиз тақдим этишди. Ўз вазн тоифаларида Шерзод Намозов, Ўткиржон Ниғматов, Одил Тулендибоев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Бундан ташқари, диск улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков, найза улоқтиришда Александр Свечников ҳамда Нозимахон Қаюмова, сузиш мусобақасида Фотимахон Амилова ва Фирдавсбек Мусабековлар ҳам олтин медал билан тақдирланишди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг