UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 авг 07:49
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари

Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган спортчиларимизга 100 млн сўм топширилди

Хабар берганимиздек, 21-25 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам муваффақиятли ўтиб, унда вакилларимиз Паралимпия ўйинларига 3 та йўлланмани қўлга киритишди.

Жаҳон чемпионатида Шаҳноза Мирзаева KL3 йўналишида олтин медаль ва Паралимпиада лицензияси, Азизбек Абдулҳабибов ҳамда Ҳайитмурод Шерқўзиев совринли ўринларга илина олишмаган бўлишса ҳам, Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи поғонада финишга етиб келишган эди. 

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Сакен Полатов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Тошхўжаев ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда Ойбек Касимов ва Сакент Полатов сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан қаратилаётган бундай эътибор спортчиларнинг янги ғалабаларига пойдевор бўлишини таъкидлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб ўтишди. 

Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Тошхўжаев эса қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Аввало, сизларнинг жаҳон чемпионатида қайд этган натижангиз билан муборакбод этаман. Биз сизлар билан фахрланамиз ва сизлар бизнинг фахримизсиз. Шуғулланишларингиз учун етарли шарт-шароитлар яратиб бераётган ҳукуматимизга ҳам ташаккур айтиб ўтмоқчиман. Умид қиламизки, Токио Паралимпиадасидан бундан ҳам юқори натижалар билан қайтиб, Ватанимиз довруғини янада юксакларга кўтарасизлар”. 

Белгиланганидек, Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз 100 миллион, уларнинг мураббийларига эса 50 миллион сўм миқдорида мукофот пуллари топширилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг