UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

21 июн 17:01
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия спорт турлари географияси кенгаймоқда (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Мамалакатимизда имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг доимоий эътиборида бўлиб келмоқда.

Айниқса, уларни оммавий спорт машғулотларига кенг жалб этиш орқали жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни давлатимиз раҳбари томонидан “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши бу жабҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга замин яратди. Қарорда белгиланганидек, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг ташкил этилиши паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари географиясининг янада кенгайишига хизмат қилди.

Куни кеча Жиззах шаҳрида паралимпия ўйинлари дастуридан жой олган 5х5 футбол бўйича кўзи ожиз спортчилар ўртасида якунланган Ўзбекистон чемпионати имконияти чекланган футболчиларнинг орзу-армонлари ушалишига хизмат қилди. Боиси, шу пайтгача мазкур футбол йўналишидаги мусобақаларни ўтказиш учунзарур бўлган махсус футбол коптоклари, ўйинни ўтказиш кўникмаси, унинг қонун-қоидалари ҳамюртларимиз учун бегона эди. Мутахассисларнинг саъий-ҳаракати билан ушбу футбол йўналиши кенг ўрганилди. Чет элдан махсус футбол туплари, жиҳозлар олиб келинди. 200 нафардан ошиқ кўзи ожиз ёшлар футбол машғулотларига жалб этилди.

-Кўзи ожизлар ўртасидаги 5х5 футбол йўналишидаҳар йили жаҳон ва қитъа чемпионатлари, кубок баҳслари, ҳар тўрт йилда паралимпия ўйинлари ўтказилади. Мамалакатимизда ушбу футбол йўналишининг фаолияти йўлга қўйилганлиги ўз орзуларини рўёбга чиқазаман, деган имконияти чекланган футболчи ёшларимиз учун муносиб тўҳфа бўлди. Жиззахда ўтказилган турнир юртимизда имконияти чекланган бўлса-да истеъдоди, шахду шижоати бир дунё кўплаб ёшларимиз борлигини кўрсатди, Асосий мақсадимиз юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида 5х5 футбол спорт турини янада ривожлантириш ҳамда терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва келажакда пара Осиё вапаралимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини улуғлайдиган ғайратли спортчилар сафини кенгайтириш, - дейди Ўзбекистон паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шарифжон Муминжонов.

Жиззахда 4 кун мобайнида ўтказилган мусобақа якунига кўра, 10 та жамоа орасида Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилояти футболчилари совринли ўринларни эгаллашди. Муҳими, ушбу спорт тадбири натижасида юзлаб имконияти чекланган ёшларнинг қалбида келажакка катта иштиёқ билан қараш тўйғуси жонланди. 

Яна бир гап. Ўзбекистон спортчилари бу йил Токиода ўтказиладиган паралимпия ўйинларида илк бора 7 та спорт туридан иштирок этади. Ҳозирда юртимиз паралимпия спортчилари ҳисобида ёзги Паралимпия ўйинларига 29 та йўлланма мавжуд. Олдинда имкинияти чекланган спортчиларимиз яна бир қатор лицензион мусобақаларда қатнашишини инобатга олсак, йўлланмалар сони 40 тадан ортиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг