UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

03 окт 07:53
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Паралимпиячиларимиз Жакартага етиб боришди

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Кеча Ўзбекистон спорт делегациясининг катта қисми Параосиё ўйинлари ўтказиладиган Жакарта шаҳрига етиб борди. 

Уларни маҳаллий «Soekarno Hattа» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Улуғбек Рўзиқулов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзолари, Жакартада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, шунингдек, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон спорт делегацияси учун бириктирилган кўнгиллилар кутиб олишди.

Спортчи ва мураббийларимиз аэропортдан тўғри Кемайоран даҳасидаги Паралимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Параосиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади. Мазкур ўйинларда спортчиларимиз паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Маълумот учун, 6 октябрь куни соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 7 октябрдан эса асосий мусобақаларга старт берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг