UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0

16 окт 09:53
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Параосиё ўйинлари рекордчилари Тошкент халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Кеча тунда ушбу ўйинларда иштирок этган спортчиларимиз Жанубий Корея орқали юртимизга қайтиб келишди.  Спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Бош вазир ўринбосари сўзга чиқар экан, қайд этилган юксак натижа, кўрсатилган жасорат учун ҳукумат номидан миннатдорчилик билдирди. Ушбу ютуқлар замирида улкан меҳнат ётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Миран Сахатов, Розахон Қўзиева каби спортчиларимиз, параатлетларимизнинг ота-онадари сўзга чиқиб, яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдиришди. Спортчиларимиз навбатдаги мусобақаларда бунданда юксак натижаларни қайд этишга ваъда беришди.

Шундан сўнг тантаналар Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясида давом эттирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди ва қўлга киритилган ютуқлар билан паралимпиячиларимизни табриклади.

Сўнга йиғилганлар учун байрамона дастурхон ёзилди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари эса тадбирга янада кўтаринки рух бағишлади.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган Параосиё ўйинларида Ҳамюртларимиз томонидан 77 та медаль, жумладан 35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза медаллари қўлга киритилди. Бу орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларида медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам ўз рекордини янгилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг