UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0 10:57Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс иккинчи сетда тўхтатилди 0 10:29Синдаров ҳамон Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 пешқадамлар сафида 0

07 июн 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!, Париж-2024

Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин?

Париж Олимпиадасига оз вақт қолмоқда.

Шу муносабат билан бизга Олимпия ўйинларида энг кўп медаль тақдим этган бокс спорт турида ҳамюртларимизнинг вазнидаги иштирокчилар ва спортчиларимизнинг имкониятлари билан таништирамиз. 

Париж Олимпиадасида боксда эркаклар 7 та, аёллар 6 та вазн тоифасида баҳсларда қатнашишади. 

Мусобақада энг минимал -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳимоя қилади.

Ушбу вазн тоифасида 17 нафар спортчи қатнашади. Унда Ҳасанбой учун принципиал бўлган рақибларни ҳам кўришимиз мумкин. 

Бир бошдан бошлаймиз. Ҳиндистонлик Амит Пангал. Ҳасанбой учун ноқулай рақиблардан бири бўлган Амит сўнгги бир неча йил ичида халқаро мусобақаларда кўринмай қолганди. Осиё чемпионати (2019), шунингдек 2018 йилги Осиё ўйинларидаги мағлубият ҳали Дўсматовнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Ўз навбатида ўша мағлубиятларгача Ҳасанбой Амитни 2 маротаба мағлуб этишга ҳам улгурган. Демак, ҳисоб ҳозирча 2:2. Албатта қуръагача ўзаро жанг ҳақида аниқ тасаввурлар ва тахминларни тузиш қийин. Бироқ, Амит Ҳасанбой учун ушбу вазндаги қийин рақиблардан бири бўлиши аниқ. У яқинда Бангкокда ўтказилган жаҳон лицензион турнирида лицензияга эга чиқди. 

Сакен Бибоссинов - қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси билан ҳам сўнгги пайтларда ўзаро принципиаллик юзага келган. 2021 йилги ЖЧда баҳсли мағлубиятдан сўнг, 2022 йилда Ҳасанбой ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келганди. Барча Тошкентдаги ЖЧда учинчи жангни кутганди. Аммо Бибоссиновнинг кутилмаган мағлубияти трилогия эҳтимолини йўққа чиқарди. Балки учинчи жангни Париждаги Олимпиадада кўрармиз? Қозоғистонлик спортчи Осиё ўйинларида Олимпиада йўлланмаси масаласини ҳал қила олмаган бўлсада, Италиядаги лицензион мусобақада бунинг уддасидан чиқа олди. 


Билал Беннама - келиб чиқиши жазоирлик бўлган, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилувчи Беннама шу кунгача 3 та ЖЧда совриндор бўлиб улгурган. Екатеринбург ва Белграддаги бронзадан кейин, Беннама Тошкентда финалгача етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда айнан Ҳасанбойга ютқазди. Дўсматовнинг ўша ғалабаси муддатидан олдин қўлга киритилгани ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. У Европа ўйинларидаги олтин медаль орқали Париж Олимпиадасига етиб келган. 

Айнан юқорида қайд этилган боксчилар Ҳасанбой Дўсматов учун Олимпиада олтин медали йўлида катта рақобат туғдириши кутилмоқда. Умуман олганда эса Олимпия ўйинларида осон рақиблар бўлмайди. 

-51 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида қатнашадиган боксчилар рўйхати: 

Билол Беннама (Франция)

Самет Гумуш (Туркия)

Патрик Чинемба (Замбия)

Титисан Панмот (Таиланд)

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

Жуниор Алькантара (Доминикан)

Майкл Триндад (Бразилия)

Юсуф Чотиа (Австралия)

Алехандро Кларо (Куба)

Нижат Ҳусейнов (Озарбайжон)

Хуанма Лопес (Пуэрто-Рико)

Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

Рафаэль Лозано Серрано (Испания)

Роско Хилл (АҚШ)

Даниэль Варела де Пина (Кабо-Верде)

Амит Пангал (Ҳиндистон)

Омид Аҳмадисафия (Қочоқлар терма жамоаси).


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг