UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

17 июл 09:22
Янгиликлар

Велоспорт

Париж-2024. Тарихда илк бор велоспорт баҳсларида икки аёл спортчимиз қатнашади

Париж-2024 Олимпиадаси доирасида велоспортчиларимизнинг иштироки 27 июль санасидан бошланади.

Велоспорт бўйича терма жамоамиз мусобақа учун шоссе йўналишида тарихда илк бор тўртта йўлланмага эга чиққан. Уларнинг уч нафари аёллар, яна бири эркаклар учун. Шунингдек, Олимпиадада биринчи маротаба икки нафар аёл велоспортчимиз иштирок этаётганини ҳам таъкидлаш зарур.

Аёллар ўртасида индивидуал вақт учун алоҳида старт дастурида фақатгина Ольга Забелинская қатнашса, гуруҳ пойгасида Ольгага ёш спортчи - Янина Кускова ҳамроҳлик қилади. Эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгасида эса юртимиз шарафини Дмитрий Бочаров ҳимоя қилади. 

Кускова ҳамда Бочаров учун бу фаолиятидаги илк Олимпиада бўлса, Забелинская ўзининг тўртинчи Олимпия ўйинларида қатнашади.

Велоспотчиларимизнинг мусобақадаги тақвими:

27 июль:

Ольга Забелинская (аёллар ўртасида индивидуал вақт учун алоҳида старт дастурида).

3 август:

Ольга Забелинская ва Янина Кускова (аёллар гуруҳ пойгасида).

4 август:

Дмитрий Бочаров (эркаклар гуруҳ пойгасида).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг