UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

02 фев 12:02
Янгиликлар

Дзюдо

Париж "Катта Дубулға" турнирининг биринчи кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўриндамиз? (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Хабарингиз бор, Франция пойтахти Халқаро дзюдо федерацияси 2025 йилги мавсум тақвим режасидан ўрин олган илк мусобақа - Париж "Катта Дубулға" турнирига мезбонлик қилмоқда.

Кеча мусобақанинг илк куни икки нафар дзюдочимиз баҳсларга киришиб, уларнинг ҳар иккиси ҳам шоҳсупага кўтарилди. Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, турнир олтин медали ҳамда жаҳон рейтинги учун қимматли 1000 очкога эга бўлди. Бронза медали соҳиби Баҳром Ботуров эса 500 рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Биринчи кун натижаларига кўра, медаллар жамғариш бўйича Япония терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Франция терма жамоаси иккинчи поғонадан жой олган. Мезбонлар 2 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқишди. Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари 1 та олтин, 1 та бронза медали билан учинчи ҳамда тўртинчи ўринни банд этган. Айнан мана шу тўрт терма жамоа сафида камида бир нафардан чемпион бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг