26 июл 14:01
Янгиликлар
Кураш
Парижда кураш бўйича Президент соврини учун мусобақа ўтказилди
Франция пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Paris Kurash Open” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг 28 мамлакатидан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи баҳс олиб борди.
4 вазн тоифасида кечган муросасиз баҳслар якунига кўра, ўзбекистонлик курашчилар 2 тадан олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди.
Олтин медаль:
-90 кг: Самандар Садинов
+90 кг: Шерали Жўраев.
Бронза медаль:
-90 кг: Жонибек Қозоқов
+90 кг: Бекмурод Олтибоев.










Ҳавола :
Манба : МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар