UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

05 фев 13:46
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра кечаги мағлубиятга изоҳ берди

"Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушди ва минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Педру Морейра "Ал Гарафа"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин кечишини билгандик. Чунки рақибимиз яхши савияда ва уларда мавсум давом этмоқда. Биринчи бўлимда рақибга бир неча имконият бердик ва улар бундан фойдаланишди. 

Доим ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозир биз навбатдаги беллашувда ютуқ ҳақида ўйлашимиз керак. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, суръатни назорат қилдик. Мезбонларга олдинга ўтишга имкон бермадик. Фақат вазиятлар яратишда камчиликлар бўлди. Бунинг устида ишлашимиз лозим. Биз энди биринчи расмий учрашувда майдонга тушдик. 

Бизни стадиондан қўллаб турган ишқибозларга раҳмат айтаман. Улар жамоани яхши кўришади ва бунга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламиз", -дейди Педру Морейра.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг