UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

09 июл 15:53
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади

"Пахтакор" стадиони халқаро учрашувларни ўтказиш талабига жавоб бермайди.

Стадион трибуналари авария ҳолатида эканидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 9 апрель куни трибуналарнинг тахминан 70 фоизи қисмига мухлислар киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилинганди.

Шу йил сентябрь ойидан бошлаб ОФК янги форматдаги Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини бошлайди. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади.

ОФК платформасига "Пахтакор" уй учрашувларини қабул қилувчи стадион сифатида "Бунёдкор" аренасини юклашга мажбур бўлди. Куз фаслидаги уч ой давомида бир қатор юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Айни вақтда пойтахтда кўплаб футбол мухлисларини сиғдира оладиган ва халқаро талабга жавоб берадиган стадион "Бунёдкор" ҳисобланади.

"Бунёдкор" клубидан ташқари бу аренада "Локомотив" Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ундан фойдаланади. Лига учрашувлар тақвимини шакллантиришда стадион майсасига нафас ростлаш имконини бериш устида ҳам ишлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг