UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0

19 окт 15:15
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди

"Пахтакор" клуби раҳбарияти Суперлига доирасидаги "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг бош ҳакам Илгиз Танташевнинг қарорлари юзасидан расмий даъво аризасини киритди.

Клуб матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда ўйиндаги адолатсизликлар ва қоидабузарликларга нисбатан икки хил ёндашув кескин танқид қилинган. Хусусан, учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ "Навбаҳор" футболчилари – Георгий Жгереная, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Ваня Илич томонидан ишлатилган қўполликларга етарлича чора кўрилмагани, 8-дақиқадаёқ майдондан четлатилиши керак бўлган Илич фақат 58-дақиқага келиб огоҳлантирилгани таъкидланган. Шу билан бирга, "Пахтакор" вакиллари Дилшод Саитов ва Сардор Собирхўжаевнинг енгилроқ қоидабузарликлари дарҳол сариқ карточка билан жазолангани клубнинг жиддий эътирозига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, баёнотда "Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальти IFAB қоидаларига зид эканлиги ҳамда ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаровнинг тавсиясига қарамай, Танташев ўз қарорини ўзгартирмагани алоҳида қайд этилган. Шунингдек, жарима майдончаси ичида Собирхўжаев ва Фламарионга нисбатан ишлатилган қўполликлар бош ҳакам томонидан эътиборсиз қолдирилгани танқид қилинган.

"Пахтакор" клуби, шунингдек, Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг интизомий чораларидаги номутаносибликларни ҳам савол остига олган. Тошкентдаги ўйинда шубҳали офсайд чизиғини тортган Санжар Шоюсупов кейинги турларда ишлашда давом этгани, бироқ Равшан Абдувоҳидов мавсум охиригача четлатилгани мисол келтирилиб, ҳакамларга нисбатан жазо тизимида шаффофлик йўқлиги қораланган. Баёнот сўнгида айнан ҳакамлик билан боғлиқ можаролар ортидан жамоа ўз бош ҳомийсидан айрилгани очиқланиб, шунга қарамай клуб Элит ОЧЛ мусобақасида муносиб иштирок этаётгани эслатиб ўтилган ва ўзбек футболида адолат ҳамда бир хил мезонлар асосидаги шаффоф тизим ўрнатилиши талаб қилинган.

Аввалроқ Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг гол нишонлашига "Пахтакор" ва "Навбаҳор" муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг