UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

25 янв 16:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пэдди Пимблетт Гэтжидан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди

Британиялик аралаш яккакураш устаси вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечган жангда ўзининг 9 та ғалабадан иборат сериясини тўхтатган Жастин Гэтжига ҳурмат кўрсатди.

"Мен "қафас"дан шу камар билан чиқмоқчи эдим, лекин бусиз ҳам биламанки, мен қаттиққўл жангчиман - буни ҳеч кимга исботлашим шарт эмас. Аммо мағлубиятга учраган эканман, бу Жастин Гэтжига қарши жангда содир бўлганидан хурсандман. Мен UFC’ни томоша қилишни бошлаганимдан бери унинг жангларини кузатишни яхши кўрардим ва у бугун нима учун ҳақиқий афсона эканлигини кўрсатди. Менимча, 48-47 жуда адолатли ҳисоб. Яширмайман - у биринчи раунддаёқ танамни қуёш чигалидан тешиб ўтди ва бу мени қаттиқ ҳолдан тойдирди. Чунки мен шу пайтгача биринчи раундда ҳеч кимга ютқазмаган эдим. Умр бўйи яша - умр бўйи ўқи. 31 ёшдаман ва кучлироқ бўлиб қайтаман. Бу мен учун якун эмас!", - деди Пэдди жангдан кейин Жо Роганга берган интервьюсида.

Лас-Вегасдаги UFC 324 турнирининг асосий жангида тўқнаш келган Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи тўлиқ беш раунд мухлисларга ажойиб томоша кўрсатишди. Якунда Жастин ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба (48-47, 49-46, 49-46) қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг