UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

15 окт 13:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди

Британиялик аралаш яккакураш устаси UFC раҳбариятидан жанг берилишини кутмоқда.

Агар промоушен Пэдди Пимблеттга жорий йил охиригача бўладиган турнирлардан бирида қатнашишга рухсат бермаса, британиялик енгил вазн вакилининг октагонга қайтиши 2027 йилнинг март ёки апрель ойларидан эрта бўлмаган вақтда содир бўлади.

"Мен ҳозирча нима бўлаётганини билмайман. Кутиш ва кузатишга тўғри келади. Шундай бўлиб чиқиши мумкинки, менинг дивизионимдаги барча жангчилар аллақачон банд бўлиб қолади. Чарльз Лопес билан жанг қилмоқда, Арман Жастин билан жанг қилмоқчи, Макс Холлоуэй эса Конор билан трилогияни якунлаш учун уни кутади.

Шундай чиқиб қолмоқдаки, фақат Илия Топурия бўш қолмоқда ва биз яқин бир неча ой ичида нима бўлишини кўрамиз. Лекин мен ҳеч қачон январь ойида жанг қилмайман, бу аниқ. Агар йил охиригача жанг ўтказмасак, унда бу март ёки апрель ойларида бўлади", – деди Пимблетт "All Out Fighting" каналига берган интервьюсида.

Шунингдек, британиялик жангчи ўз дивизионида ким биринчи рақамли даъвогар эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу менинг ҳал қиладиган ишим эмас, қарор UFC`да қолади. Лекин Арман олтинчи ёки еттинчи рақамлиларни енгиб, бунга лойиқман деб ҳисоблайди, мен эса сўнгги жангимда бешинчи рақамни енгдим. Шахсан мен бу Арман бўлиши керак деб ўйламайман, лекин охир-оқибат нима бўлишини кўрамиз", – дея тушунтирди Пимблетт.

Айни пайтда Пэдди Пимблетт UFC енгил вазн тоифасининг мета-рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Арман Царукян эса дивизионнинг энг яхши жангчилари рўйхатида ундан уч поғона юқорида бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг