19 окт 07:58
Янгиликлар
Футбол
"Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмонда мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка
Эрон Про лигаси 7-тур доирасидаги "Хайбар Хуррамобод" — "Персеполис" ўйини бўлиб ўтди.
Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов иккинчи бўлим бошида (46-дақиқа) майдонга тушди ва 90+10 дақиқада сариқ карточка ишлаб олди.
Учрашув эса мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳавола :
Фикрлар