UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

28 май 09:41
Янгиликлар

Шахмат

Пешқадам ютқазди, Гулруҳбегимда ғалаба

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг еттинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ниҳоят ғалаба қозонди. У ўтган турда мағлубият аламини тотиб кўрганди. Биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминованинг синглиси бўлган Гулруҳбегим қозоғистонлик Амина Каирбековани мағлуб этди. 

Кутилмаганда мусобақада якка пешқадамлик қилаётган Нилуфар Ёқуббоева оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, яна бир гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоевага имкониятни бой бериб қўйди. Шахматчимизнинг бу қоқилишидан қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева унумли фойдаланиб қолди. У ватандоши Гулмира Даулетовани таслим этди ва пешқадамга айланиб олди. 

Турнир жадвалида Бибисара Ассаубаева 5,5 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Нилуфар Ёқуббоева ва рейтинг пешқадами Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳисобида 5 очкодан бор. Тўрт яримтадан очко эга бўлиб турган қозоғистонлик Гулисхан Нахбаева ва гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоева кейинги ўринларни банд этишган. 

Бугун саккизинчи турда карвонбоши Бибисара Ассаубаева ҳамюрти Гулисхан Нахбаевага қарши қора доналарда ўйнайди. Иккинчи тахтада Сарвиноз Қурбонбоева ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўзаро тўқнаш келишади. Бугун соат 14:00да бошланадиган тур турнир жадвалида кўп нарсага ойдинлик киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг